

"Ушбу чемпионликда жамоанинг катта хизмати бор. Биз қайд этган натижа, яъни Бундеслигада тўрт тур олдин чемпион бўлиш - ўз-ўзидан содир бўладиган ҳолат эмас. Дастлабки дақиқаларда "Вольфсбург" босим ўтказди. Ҳимояда ва қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилди. Уларда бир қанча голли вазиятлар бўлганди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олдик. Рақибни қийнай олдик", - дейди ҳимоячи ўйиндан сўнг.



