Лам: "Анчелотти қўл остида анча эркин ўйнашни бошладик"
31 авг 2016 23:30
Янгиликлар
Лам: "Анчелотти қўл остида анча эркин ўйнашни бошладик"
"Бавария" сардори Филипп Лам жамоанинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти футболчиларга эркинлик тақдим этаётганини таъкидлаб ўтди.
- Ҳа, биз Анчелотти келгач майдонда анча эркин ҳаракатлана бошладик. Гвардиола бошқарувида эркинлик йўқ эди. Майдонда эркин ҳаракатланишнинг устун тарафлари мавжуд. Биз энди рақибга қарши ҳар доим ҳам олдинда прессинг қўлламаяпмиз. Вақти билан орқага ўтиб, рақибни кутиб олиб қарши ҳужумда ўйнаш имкониятига ҳам эга бўляпмиз. Жамоа яхши позицион ўйинга эга бўлмоғи лозим.
Фикрлар