UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

ЛаЛиганинг энг яхшилари аниқланди. Месси яна бир соврин қўлга киритди ва рекорд ўрнатди (+ФОТО) Янгиликлар

ЛаЛиганинг энг яхшилари аниқланди. Месси яна бир соврин қўлга киритди ва рекорд ўрнатди (+ФОТО)

Кеча, 18 декабрь куни ҳар йили Marca нашри томонидан ўтказиладиган ЛаЛиганинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг энг яхши футболчисига топшириладиган Альфредо Ди Стефано совринини қўлга киритди. Аргентиналик бешинчи маротаба ушбу совринга эга чиқди ва рекорд ўрнатди. Ҳозиргача Альфредо Ди Стефано совринини ҳеч ким беш марта қўлга киритмаган. "Реал" ҳужумчисида 4та шундай соврин мавжуд.

Бундан ташқари, Мессига 2016/17 мавсум якунларига кўра Пичичи соврини (энг яхши тўпурар) топширилди. Леонинг уйида яна 3та шундай соврин бор.

Каталония клубининг яна бир футболчиси Андрес Иньеста ўтган мавсумнинг энг яхши испаниялик футболчиси деб топилди.


Marca томонидан топширилган бошқа сорвинлар:

Ян Облак - Замора соврини (энг яхши дарвозабон);


Яго Аспас - Сарра соврини (энг яхши испаниялик тўпурар);


Мендилибар ("Эйбар") ва Гаритано ("Леганес") - Мигель Муньос соврини (энг яхши мураббий);

Мартинес Мунуэра - Гурусета соврини (энг яхши ҳакам).

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика