ЛаЛиганинг 38-туридаги баҳслардан бири ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширилмоқда

Eldor Akmurzayev
29 май 2019, 00:30
Испания чемпионатининг сўнгги турида «Вальядолид» ўз майдонида «Валенсия»га имкониятни (0:2) бой берди.

Айнан шу ўйин мамлакатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширилмоқда. Гап шундаки, иккала жамоадаги футболчиларнинг баъзилари келишган ҳолда ўйин натижасига таъсир ўтказганликда шубҳа қилинган. Айнан мазкур учрашувдаги ғалаба «кўршапалаклар»ни ЕЧЛга олиб чиқди. Баҳсдаги голларни эса Карлос Солер ва Родриго Морено урганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Espana