ЛаЛигага қуръа ташланди. "Эл-классико" баҳслари қачон бўлиб ўтади?

Aslanov Jasurbek
21 июл 2017, 16:33
Бугун Испания чемпионатининг 2017/18 мавсуми тақвимини аниқлаш учун қуръа ташланди.

Унда "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги икки "Эл-Классико" санаси ҳам маълум бўлди.

Биринчи "классико" Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Мухлислар ушбу ўйинни 20 декабрь куни томоша қилишлари мумкин.

"Камп Ноу"да бўлиб ўтадиган иккинчи баҳс эса 2018 йилнинг 6 май куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia