ЛаЛигадагиларнинг фикрича, "Барса" Месси билан келишиб бўлган

Aslanov Jasurbek
14 апр 2023, 20:46
"Барселона" Лионель Мессининг қайтиши устида ишламоқда.

Маълумотларга кўра, ЛаЛигадагилар "Барселона" Месси билан келишиб бўлган деб ўйлашмоқда.

Март охирида "Барса" Мессининг эҳтимолий қайтиши бўйича ЛаЛигага молиявий режани тақдим этган эди. Бу ЛаЛигадагиларни қониқтирмади, аммо Каталония клуби тез орада бошқа режани тузиб чиқади.

"Барселона" маркетинг бўлими Леонинг эҳтимолий қайтишига тайёрланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: All About Argentina