

Жамоа ЛаЛиганинг 15-турида "Сельта"га мағлуб бўлганидан (2:3) сўнг, мураббий ишдан бўшатилди.
40 ёшли мутахассис 2017 йилнинг сентябрь ойидан бери "Вильярреал"да ишлаётган эди. Жамоа унинг қўл остида 65та учрашув ўтказиб, уларнинг 25тасида ғалабага эришди, 18 марта дуранг ўйнади ва 22 марта мағлуб бўлди.
Айни дамда "сариқ сувости субмаринаси" ЛаЛига турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.



