

Унда Каталониянинг “Эспаньол” жамоаси ўз майдонида “Қироллик клуби”ни қабул қилди. Ўйинга етакчиларсиз ташриф буюрган Зидан шогирдлари сўнгги дақиқаларда Морено томонидан урилган гол эвазига уйларига мағлубият билан қайтадиган бўлди.
“Эспаньол” — “Реал Мадрид” 1:0
Гол: Морено 90, (1:0).
"Эспаньол": Лопес, Марк Наварро, Лопес Сильва, Дуарте, Кариколь, Дардер, Санчес, Санчес (Гранеро, 70), Пьятти (Баптистао, 79), Гарсия, Морено.
"Реал Мадрид": Навас, Хакими, Варан, Рамос, Начо, Льоренте, Ковачич (Майораль, 89), Васкес, Иско (Бензема, 69), Асенсио, Бэйл (Себальос, 81).
Огоҳлантиришлар: Бэйл (37), Кариколь (81).



