

Маълум бўлишича, келишувдаги товон пули бандини фақат испан клублари фаоллаштира олади. Бироқ асосий сабаб сифатида қуйидаги жиҳат кўрсатилмоқда: ЛаЛига раҳбарияти ПСЖ кўрсатилган маблағни УЕФА молиявий фэйр-плей қоидасини бузмасдан тўлай олмайди деб ҳисоблайди. Лига раҳбари Хавьер Тебаснинг фикрича, мамлакат томонидан қўллаб-қувватланадиган ПСЖ футболни издан чиқариши мумкин.
Олдинроқ, Неймар тиббий кўрикдан ўтгани, унинг трансфери эса 4 август куни эълон қилиниши айтилган эди.


