ЛаЛига клубида истеъфо

Mirjalol Normatov
6 мар 2022
"Гранада" матбуот хизмати бош мураббий Роберт Моренонинг истеъфосини маълум қилди.

Испания термаси собиқ бош мураббийи "Гранада" ЛаЛиганинг 27-турида "Валенсия"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин истеъфога чиқди. Жамоа 22 декабрь куни "Атлетико"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан кейин бирорта ғалабага эришмади.

Унинг ўрнида вақтинча иккинчи жамоани бошқарган Рубен Торрекилья бошқариб туради.

"Гранада" айни дамда ЛаЛига турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: granadafc.es