UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   2 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  2 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  16 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  3 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  4 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  13 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  14 14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  4 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  10 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  6 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  2 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  10 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0

ЛаЛига. "Барселона" "Атлетико"ни мағлуб этиб, ЛаЛига чемпионлиги масаласини деярли ҳал қилди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" "Атлетико"ни мағлуб этиб, ЛаЛига чемпионлиги масаласини деярли ҳал қилди

"Барселона" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги ЛаЛиганинг 31-тур баҳси якунланди.

Барселона

Луис Суарес - 85', Лионель Месси - 86'

Примера Дивизион . 31-тур

07/04/2019, 00:45

0
:
2
Тугади

Атлетико Мадрид

Стадион: Camp Nou, 92453 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
63'  Артур (Малком)
74'  Жерар Пике
78'  Клеман Лангле
80'  Филиппе Коутиньо (Карлес Аленья)
84'  Серхи Роберто (Нелсон Семеду)
85'  Луис Суарес
85'  Жорди Альба
86'  Луис Суарес
86'  Лионель Месси
27'  Томас Партей
28'  Диего Коста
28'  Хосе Хименес
29'  Диего Годин
35'  Сантьяго Ариас (Анхель Корреа)
58'  Филипе Луис (Альваро Мората)
71'  Сауль Ньигес
88'  Родриго Эрнандес (Хуанфран)

"Барселона" – "Атлетико" 2:0 (0:0, 2:0)

«Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 85 Суарес, 2:0 – 86 Месси.

"Барселона": тер Стеген, Пике, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 84), Лангле, Альба, Артур (Малком, 63), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Аленья, 80), Месси, Суарес.

"Атлетико": Облак, Хименес, Годин, Филипе Луис (Мората, 58), Арьяс (Корреа, 35), Сауль, Коке, Парти, Родри Эрнандес (Хуанфран, 88), Диего Коста, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Парти (27), Хименес (28), Годин (29), Сауль (71), Пике (74), Лангле (78), Суарес (86).

Четлатиш: Диего Коста 28.


ЛаЛига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

ЛаЛига ниҳоясига 7 тур қолганида "Барселона" энг яқин таъқибчиси "Атлетико"дан 11 очко илгарилаб кетди.

БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90. Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГОООЛ! Месси тўпни Облак қўриқлаётган дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. 2:0

85. ГОООЛ! Луис Суарес ҳисобни очди!

80. Ўзгариш. Коутиньо ўрнига Аленя майдонга тушди.

72. Бугунги баҳсга ўйинни томоша қилиш учун 92 453 нафар мухлис ташриф буюрди.

69. Зарбааа! Месси ва Малком Облак дарвозасига зарба беришди, аммо ҳар сафар посбон ўз жамоасини голдан қутқариб қолмоқда.

68. Захирадан ўйинга қўшилган Корреа "Атлетико" учун жарима зарбаси ишлаб берди. Стандартни Гризманн амалга оширди, аммо унинг зарбасини тер Штеген ўқий олди ва хавф бартараф этилди.

64. Мессидан яна бир зарба. Аргентиналик форвард яна бир бор "Атлетико" футболчиларини алдаб ўтди ва бу сафар ўзи зарба беришга қарор қилди, яна Облак қаҳрамон.

62. Лео рақибнинг бир неча футболчисини алдаб, Облак билан бирга бир қолган Суаресга тўни узатди. Луис ҳамда Ян ўртасидаги дуэлда словениялик посбон ғолиб чиқжи 

56. МЕССИ! Лео жарима майдончаси чизиғига яқинлашди ва чап оёғи билан рақиб дарвозасига зарба берди. Облак аргентиналикнинг зарбасини қийинчиликсиз бартараф этди.

55. "Атлетико" бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай Каталония клуби билан тенг курашмоқда.

50. Иккинчи бўлимнинг илк беш дақиқаси Каталония клуби устунлиги остида ўтди

46. Иккинчи бўлим бошланди

Янги суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ТАНАФФУС

45+3. Месси, Суаре ва Филиппе ўртасидаги қарши ҳужум Коутиньонинг зарбаси билан якунланди, Облак бу сафар ҳам хавфни йўққа чиқариб, тўпни эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Месси рақиб жарима майдони чизиғи устидан Облак қўриқлаётган дарвоза томон зарба берди. Посбон ўз жойида.

39. Годин ҳимояда хатога йўл қўйди. Хато туфайли тўп эгасига айланган Суарес дарвозабонни алдадиЮ, аммо зарба  беришда хатога йўл қўйди.

34. "Атлетико" сафида ўзгариш: Ариас ўрнига Анхель Корреа майдонга тушди.  

28. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Бош ҳакамга бир нима деган Диего Коста жиддий жазоланди ва жамоасини оғир ҳолатга тушириб қўйди.

26. "Манчестер Юнайтед" устози Уле-Гуннар Сульшер рақиби ("Барселона")ни ўрганиш учун баҳсни "Камп Ноу"да томоша қилмоқда.

23. Мессининг жаримадан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

22. Мессига нисбатан қўполлик ишлатилди. Қоида "Атлетико" жарима майдончаси ёнгинасида содир бўлди. Лео яна стандарт вазиятдан гол ура оладими?

20. ЗАРБА! Антуан Гризманн жамоадошининг узатмасидан сўнг тўп билан рақиба жарима майдончасига кириб борди ва ўнг оёғи билан дарвоза томон зарба берди. Тер Штеген хавфни бартараф этди.

19. Қизиқ маълумот: Паслар сони 154-154, аниқ узатмалар эса "Атлетико"да кўпроқ. 114га 120.

16. "Барселона" қарши ҳужумга ўтишга уриниб кўрди. Месси тўпни рақиб дарвозаси томон югураётган Робертога оширди, Серхи эса Суаресни тўп билан таъминлашга уринди, аммо унинг паси кучсиз чиққани учун мадридликлар тўпни илиб кетишди.

13. АЛЬБААА! Месси тўпни ҳаволатиб чап қанотдан жарима майдончаси ичига ошиқаётган Хордига узатди, ҳимоячи эса тўпни ўзига тўғирлаб, дарвоза томон оҳиста зарба берди, аммо тўп устунга тегиб, майдонга қайтди. Қайтган тўпни Облак ушлаб олди

12. Суарес Коутиньонинг ҳаволатиб жарима майдончасига ташлаган тўпини тўхтата олмади, акс холда голга тортувчи вазият пайдо бўлиши мумкин эди.

10. Коутиньо ўзининг севимли услубида "Атлетико" дарвозасига зарба берди. Тўп рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятсиз якунланди.

9. Ҳозиргина рақибига қўполлик ишлатган Коста тер Штеген дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо у қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғирлашда хатога йўл қўйди..

7. Диего Коста тўпдан қутилаётган Лангленинг юзига зарба берди. Ҳакам карточка кўрсатгани йўқ.

3. Учрашувдаги илк зарба "матрасчилар" вакили Хименес томонидан ижро этилди, бироқ жуда ноаниқ.

1. Ўйин бошланди!

- Баҳс бошланишидан олдин Каталония клуби форварди Лионель Мессига март ойининг энг яхши футболчиси соврини топширилди. Месси ўтган ойда 5та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 1та голли пас берди.

- Хайрли кеч сайтимизнинг қадрли ўқувчилари. Бир неча сониядан сўнг "Барселона" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги ажойиб учрашув старт олади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика