UZ

"Лацио" вингери "Ювентус"га ўтиши мумкин Янгиликлар

"Лацио" вингери "Ювентус"га ўтиши мумкин

"Кекса синьора" Фелипе Андерсонга шартнома таклиф қилди.

Римнинг "Лацио" клуби вингери Фелипе Андерсон Туриннинг "Ювентус" жамоасига ўтиши мумкин, дея хабар берди "Tuttomercatoweb".

Хабар қилинишича, "кекса синьора" 31 ёшли Андерсонга йилига 4 миллион евро маош, бонуслар билан бирга уч йиллик шартнома таклиф қилган. Шу билан бирга, "Лацио" бразилиялик футболчига йилига 2,5 миллион эвро тўлашга тайёр. Амалдаги шартномаси шу ёзда тугайдиган вингер "Ювентус" билан шартнома имзолашга тайёр.

Фелипе Андерсон жорий мавсум "Лацио" таркибида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли пас узатди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика