"Лацио" Стракоша билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади

Alisher
7 окт 2021, 13:16
"Лацио" дарвозабон Томас Стракоша билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади.

Рим клуби 26 ёшли албанияликнинг вакиллари билан шартномани узайтириш борасида алоқага чиқди.

Стракоша 2012 йилнинг ёзидан бери "Лацио"да ўйнайди.

Ўйинчи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та тўп ўтказиб юборди. Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira