«Лацио» – «Рома». Салоҳ майдонга тушмайди

Narzulla Saydullayev
2 дек 2016
«Рома» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Италия А серияси 15-туридан ўрин олган «Лацио»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

24 ёшли мисрлик футболчи ўнг тўпиғидан жароҳат олди. Жума кун Салоҳ қўшимча тестлардан ўтади ва қанча муддатга сафдан чиққани аниқл бўлади.

Бу мавсумда 14та ўйинда футболчи 8та гол урди ва 5та голли пас оширди. «Лацио» – «Рома» учрашуви 4 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 19.00да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: asroma.com