"Лацио" "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқиб қолди

16 мар 2020, 01:57
Деян Ловрен фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

"Lalaziosiamo" нашри хабарига кўра, Рим клуби ёзда 30 ёшли хорватиялик футболчини харид қилишга уриниб кўради. Маълум бўлишича, "Тоттенехэм", "Милан", "Лион" ва "Арсенал" клублари ҳам Ловренга бефарқ эмас. Ловреннинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси келаси мавсум якунида ниҳоясига етади. У АПЛнинг жорий мавсумида 9та ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Lalaziosiamo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›