

"Алавес" клуби 28 ёшли, аргентиналик яримҳимоячи Гонсало Эскалантени "Лацио"дан ижарага олганини расман эълон қилди. Келишув мавсум якунига қадар давом этади.
Гонсало Эскаланте 2021-2022 йилги мавсумда "Лацио" сафида фақатгина бир марта майдонга тушганди.




