

Аниқроғи Ла Лига Ансу Фати ва Нелсон Семедуларни адаштириб юборди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" хавбеки Ансу Фати Испания чемпионати доирасидаги "Леванте"га қарши ўйинида 30 ва 31-дақиқаларда гол урган ҳолда чемпионатда дубл қайд этган энг ёш ўйинчи бўлди. Фати бу пайтда 17 ёш 94 кунлик эди.

Ла Лига қўйган постда эса "Ҳатто Ансу Фатининг ўзи ҳам Ла Лига тарихига кирганига ишонмаяпти" деб ёзилган. Фақат битта муаммо, суратда Нелсон Семедо турган эди. Обуначилар буни тезда пайқашди.



