

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас "Ювентус" ва "Манчестер Сити" устидан УЕФАга арз қилди.
Тебаснинг фикрича, бу икки клуб ўз сиёсатлари орқали Испания ва Европа футболига хавф туғдиришмоқда. Ла Лига президенти Европа футболини нотенг шароитда рақобат қилишдан асрамоқчи.
Бундан аввалроқ, Ла Лига ва Тебас ПСЖ устидан ҳам УЕФАга шикоят қилганди. Бунга эса Килиан Мбаппе билан тузилган янги шартнома сабаб бўлган.



