UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  0 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  2 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  0 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  6 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  31 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  18 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  18 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  128

Ла Лига ва ПФЛ! Сизга қайси даврдаги ПФЛ қизиқроқ эди? Янгиликлар

Ла Лига ва ПФЛ! Сизга қайси даврдаги ПФЛ қизиқроқ эди?

28 ноябрь куни Фарғона ва Тошкент шаҳарларида иккита тадбир бўлиб ўтди. Фарғонада Ўзбекистон Кубоги финали, Тошкентда Луис Гарсия иштирокда "Эл класико" тадибири.

Барчасини бошидан бошлаймиз.
Сенегал, Уругвай, Эрон ва Осиё ўйинларига жуда кўплаб ОАВ вакилларини олиб кетган раҳбарият, Ўзбекистон Кубоги финали учун ҳеч нима қилмадилар. ОАВ ўз йўлини топиб бора олади, Фарғона узоқмас. Лекин имконияти чекланган ОАВ вакиллари бор. Уларга ҳеч бўлмаса Тошкент - Фарғона поезд йўналишида чипта тақдим этиш мумкин эди. Ҳар ҳолда ЎФАнинг биринчи рақамли раҳбари учун темирйўл чипталари ҳеч нима эмас. Фақат у кишини огоҳлантириш керак эди. ПФЛ водийга боришни истаганлар учун чўнтакбоп меҳмонхона гаплашиши ва истаганларга тақдим этиши керак эди. Замонавий ташкилотлар шундай ишлайди, чунки ОАВни ёритишига қараб улар 6 хонали рақамга эга бўлган шартномалар тузадилар. Ходимларимиз Фарғонада ярим тунгача меҳмонхона истаб юрдилар. Гап сўз чиқмаслиги учун "Пахтакор" томонидан тақдим этилган хоналарга жойлашинилмади.

Миллат кубоги деярли ҳеч қаерда ажиотаж олиб келмади. ПФЛ ва ЎФАнинг расмий сайтлари бор эътиборни Луис Гарсияга қаратди. Тасаввур қилинг, Испания қироли Кубоги туриб, Ла Лига "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувига асосий эътиборни қаратган ҳолда "Ноу Камп"да бизнинг ўйинни қўйиб берса. Биз элчи сифатида Анвар Солиевни юборамиз. Икки жамоада ҳам тўп тепган. У ерда Шакира Ла Лига элчиси ва Солиев, Пуйоль жамоасига қарши баҳс олиб борса. Бу нарсани испанлар тасаввурига ҳам сиғдира олмайди ва миллат кубогини ҳеч қандай бошқа тадбирга аралаштирмайди. "Ла Лига" ўзининг ижтимоий тармоғида баъзан бизни табриклаб турибди. Табрик билан футбол ривожланиб қолмайди. Финалдан кейин бизнинг ПФЛ расмий сайтида эса кубок галереяси ҳам йўқ эди. Анча кеч чиқди. Чунки ЎФАнинг матбуот хизмати бор эътиборини Луис Гарсияга қаратди ва асосий ишчи гуруҳ Тошкентда қолди.

Омон Ғофуров ПФЛ директори бўлиб камида 1 кун аввал Фарғонага етиб бориши ва иш жараёни билан яқиндан танишиши керак эди. Лекин ундай бўлмади, у киши иккинчи бўлимгагина улгуриб келди. Бу ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот учун катта ҳурматсизлик. Джани Инфантино ЖЧ бошланишига бир неча кун қолганда Москвага ташриф буюрди. Ундан аввал неча маротаба ишчи гуруҳлар объектлар билан танишди ва ўзи охиригача мусобақада бўлди. Бошқа мусобақаларда ҳам шундай ҳолатларни кўрганмиз ва кўрамиз.

ПФЛ Кубоги ҳам ўйин куни Фарғонага олиб келинди. Маълум бўлишича у сифатини йўқотган бўлган ва қайта бўялганлиги учун ҳам бир неча кун аввал водийга олиб келинмаган. Стадионга мухлис чақириш ҳақида 1 кун қолганда эсга тушди. Аслида ўша кубок билан Фарғона бўйлаб турне ташкил қилиш мумкин эди. Институт ва коллежларга, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига, Фарғонада фаолият олиб бораётган футбол академиясига. Ҳудди жаҳон Кубоги ва Ла Лиганинг Кубок нусхалари Тошкентга келганидек. Бизники эса нусхаси эмас, ҳақиқийси эди. Айнан шу кубокни 3-4 кун водийда айлантириб табиий тарзда мухлис йиғса бўларди. Анчадан бери катта мусобақа ўтказмай қўйган Фарғона финалда қийналгани рост. Буни ижодий гуруҳимиз ҳам ўз кўзи билан гувоҳ бўлди. Яхши ҳам-ки, ОЧЛда катта тажриба тўплаган Баҳодир Мирзаев бор эди. Акс ҳолда Кубок қандай ҳолда ўтарди, билмадик... Агар шу иш биронта клуб бўйнидаги мусобақа бўлганида, бугун у камида 500 000 000 сўмга ПФЛдан жарима тортилган бўлар эди.



Бир кун аввалги матбуот анжуманида ОАВдан 4 нафар ходим бор эди. Шулардан икки нафари бизникилар. Яна икки киши маҳаллий матбуотдан бўлди. Гарсия иштирокидаги матбуот анжуманига "Уз Репорт" операторини инобатга олмаганда ҳеч ким ташриф буюрмади, ҳеч ким. Вазиятдан Абдураҳмон Фозилов олиб чиқиб кетди 2та савол билан. Ла Лига вакили билан ПФЛ Кубоги финал олди тадбирининг ўртасида жуда катта тафовут бор эди. Асосий маблағ Ла Лигага тикилди. Шаҳзода Ўзбекистон Кубоги учун қўшиқ куйлаганида адолатдан бўлар эди.


Ёш болачалар ва ЎФА вакиллари иштирокида, ОАВ вакиллари ташриф буюрмаган матбуот анжумани


Деряли ОАВсиз ўтган кубок финали олдидан матбуот анжумани.


ЎФА ва ПФЛда барча янги ҳозир. Бир нарсани билиб қўйсангиз кам бўлмайсиз. Финал ўйинлари ёки МТЖ ўйинлари куни матбуот маркази соат 10:00дан очилиши керак! Рўйҳатдан ўтган ОАВ вакиллари барварқт келиб ишлашлари мумкин. Жамоаларгина 2 соат олдин қўйилади. Мухлисларгина 2 соат аввал стадионга киритилади, лекин ОАВ эмас! Улар анча эрта келиб ишлашлари керак ва сиз уларга пуллик бўлса ҳам хизмат турини тахт қилиб қўйишингиз керак. Булочка ёки перожки бўладими 16:00да бошланадиган ўйинга қадар тановвул қиволиши керак, ОАВда одамлар ишлайди! Буни бупел берманг, кераги йўқ уларга бепул таом. Сиз шароит яратишингиз керак, тамом! Шунинг учун ҳам 2019 йил "Пепси" шартномасини узайтирмаслик ҳақида ўйлаяпти, чунки улар берган пулларига монанд реклама ололмадилар. Деярли ҳеч ким "Pepsi Суперлига" деб эътироф этмаяпти. Чунки бу шартномадан фақатгина ПФЛ манафаатдор бўлди холос. 


Ҳозирча, ёмон дейилган Фарҳод Магометовнинг "ПФЛ"и яхшироқ баҳога эга. Сиз кимга овоз берасиз, Фарҳод Магометов давридаги ПФЛ ёки Омон Ғофуров давридагиси? Учинчи "вариант" ҳам бор. Сўровномада иштирок этиш учун каналимизга ЎТИШ.


Жасур Ҳайдаров

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика