UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  0 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1

Ла Лига. Бенземанинг иккита голи ва битта ассисти "Реал"га 3 очкони олиб берди Янгиликлар

Ла Лига. Бенземанинг иккита голи ва битта ассисти "Реал"га 3 очкони олиб берди

Испания чемпионати 28-туридан ўрин олган "Сельта" - "Реал Мадрид" баҳси бўлиб ўтди.

"Сельта" – "Реал Мадрид" 1:3
"Балаидос" стадиони
Голлар:
0:1 – 20 Бензема, 0:2 – 30 Бензема, 1:2 – 40 Санти Мина, 1:3 – 90 Асенсио.

"Сельта" – Вильяр, Аарон Мартин, Мальо, Араухо, Мурильо (Феррейра, 84), Денис Суарес, Тапия, Мендес (Бельтран, 84), Нолито (Солари, 71; Фонтан, 90), Санти Мина, Аспас.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Васкес, Вальверде, Кроос (Асенсио, 71), Каземиро, Модрич, Винисиус Жуниор, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (22), Тапия (25), Кроос (39), Начо (70), Денис Суарес (78), Модрич (80), Солари (85).


Сельта

Санти Мина - 40'

Примера Дивизион . 28-тур

20/03/2021, 20:15

3
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Карим Бензема - 20', Карим Бензема - 30', Марко Асенсио - 90'

Стадион: Abanca Balaidos, 0 томошабин

Бош ҳакам: Mario Melero

45'
90'
25'  Ренато Тапиа
40'  Санти Мина
40'  Денис Суарес
71'  Hoлитo (Аугусто Солари)
78'  Денис Суарес
84'  Джейсон Мурильо (Факундо Феррейра)
84'  Браис Мендес (Фран Бельтран)
85'  Аугусто Солари
90'  Аугусто Солари (Хосе Фонтан)
20'  Карим Бензема
20'  Тони Кроос
22'  Винисиус Жуниор
30'  Карим Бензема
30'  Тони Кроос
39'  Тони Кроос
70'  Начо Фернандес
71'  Тони Кроос (Марко Асенсио)
80'  Лука Модрич
90'  Марко Асенсио
90'  Карим Бензема


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ

Бўлди, шу паллада бош ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Реал Мадрид" анча қийин, лекин муҳим ғалабани қўлга киритди. Ла Лигада чемпионлик пойгаси ҳамон давом этади.  

90+4-дақиқа. ГОООООООООЛ! Марко Асенсиодан чиройли нутқа. Бензема бугун ҳисобига ассист ҳам ёздириб қўйди. 

90+2-дақиқа. "Реал" футболчилари тўпни рақибга бермай, ҳужумда олиб юрибди. 

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Винисиус ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди, лекин фақатгина бурчак тўпи. 

89-дақиқа. Захирадан ўйинга қўшилган Факундо Феррейра кетма-кет икки бор зарба берди, лекин ҳар сафар тўп йўлига Каземиро ҳамда ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.  

87-дақиқа. Каземиро ёрдамга мухтож бўлиб, майдонда ётибди. 

84-дақиқа. Ўзгариш! "Сельта"да ўзгаришлар. Фран Бельтран ҳамда Факундо Феррейра ўрнига Жейсон Мурильо ва Браис Мендес тушди. 

80-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Модрич "емаган сомсасига пул тўлади". Хорватиялик тўпни шеригига оширди ва ҳаракати давомида йиқилди, Тапиа унга қоқилиб йиқилди ва ҳакам буни қоида бузиш деб топди.  

79-дақиқа. Каземиро жарима майдонига кираверишда йиқитилди ва Бензема зарбани амалга оширди, лекин ноаниқ.

78-дақиқа. Бензема яна ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, гол уриши мумкин эди, аммо ҳужумчи бироз шошилди. Натижада посбон унинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. 

78-дақиқа. Огоҳлантириш! Аугусто Соларига сариқ карточка кўрсатилди. 

77-дақиқа. Лука Модричнинг узатмасидан кейин Варан тўпга ета олмади. 

76-дақиқа. Ҳар икки жамоа томонидан майда қоида бузишлар кўпайиб кетди. Ҳозир ҳам Каземирога нисбатан қўполлик ишлатилди. 

Ўзгариш! "Сельта" устози ҳам ўйинчи алмаштиришга қарор қилди. Нолито ўрнига Аугусто Солари майдонга туширилди. 

71-дақиқа. Ўзгариш! Тони Кроос ўрнига Марко Асенсио ўйинга қўшилди. 

71-дақиқа. Огоҳлантириш! Начо Фернандес Яго Аспасга нисбатан кескин ўйнагани учун огоҳлантирилди.

65-дақиқа. Винни яна катта тезликда рақибларини кўрдим демай, олдинга ўтиб кетди, аммо охирги узатмани аниқ амалга оширолмади. 

63-дақиқа. Учрашувдаги навбатдаги бурчак тўпидан кейин Варан бош билан зарба йўллади, аммо ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

62-дақиқа. Яго Аспас жарима майдонига кирмай, кучли ва аниқ зарба йллади, бироқ Куртуа тўп дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймади. 

60-дақиқа. "Сельта" ҳимоячиси яна бир бор Винисиусни олдинга ўтказиб юбормаслик учун фол ишлатди.

57-дақиқа. Винисиус бўшаб қолган чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва жарима майдончасига яқинлашиб бориб, узатмани амалга оширди, бироқ тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.  

53-дақиқа. Федерико Вальверде тезлигини ишга солиб, "Реал" учун бурчак зарбаси ишлаб берди. Узатмадан кейин тўп Ферлан Мендига келиб тушди, аммо ҳимоячининг ўнг оёқдаги зарбасидан кейин тўп осмонларга равона бўлди. 

52-дақиқа. "Сельта" рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини излаш билан оввора. 

Бироқ Зизу шогирдлари ушбу имкониятдан фойда иқара олишмади.  

49-дақиқа. Стандарт вазият, Винисиусга нисбатан қоида бузилди. 

48-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида "Сельта" фаолроқ ва айнан мезбонлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлиб турибди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45-дақиқа. Бош ҳакам биринчи бўлимга умуман вақт қўшиб бермасликка қарор қилди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

44-дақиқа. Хавфли вазият! Бу сафар "Реал" ҳимоячиларининг хатосидан рақиб унумли фойдаланиши мумкин эди. Чап қанотда кутилмаганда Ферлан Менди йиқилиб тушди ва тезкор ҳужумни қайтаришга Варан ҳамда Васкес улгуришмаётганди, аммо Нолито тўпни ўзига тўхтата олмади. 

40-дақиқа. ГООООООООЛ! "Сельта", Санти Мина орадаги фарқни қисқартирди. Жаримадан узатилган тўпни Мина боши билан дарвозанинг олис, пастки бурчагига жойлаб қўйди. 

39-дақиқа. Огоҳлантириш! Тони Кроос рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

38-дақиқа. Феде Вальверде рақиб ҳимоячиси Тапиа ҳужумни бемалол бошлашига йўл қўймади ва уругвайликнинг босими оқибатида "Сельта" тўпни йўқотди.

Жамоа бироз олдинга чиқса, майдон марказидан ўтса, тўпни осонлик билан йўқотиб қўймоқда.

35-дақиқа. "Сельта" футболчилари рақибни тинчлантириш учунми, ёки нима қилишни билмаганлигиданми, тўпни ҳимоя чизиғида ушлаб туриш билан кифояланмоқда. 

33-дақиқа. Чап қанотдан ривожланган ҳужум ва узатмадан кейин Браис Мендес боши билан зарба йўллади, Куртуа ўз ўрнида. 

31-дақиқа. "Сельта" яна бир бор тезкор ҳужум билан голга гол билан жавоб қайтаришлари мумкин эди, лекин Санти Минанинг товони билан берган зарбасидан кейин тўп дарвозага боришни истамади. 

30-дақиқа. ГОООООООЛ! Яна Бензема! Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин Карим орадаги фарқни иккитага оширди. Кроосдан яна бир ассист.

29-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Лука Модрич якунлаши... 

26-дақиқа. Бу сафар Бензема ассистент ролида ва Винисиус сўнгги зарбани бериши керак эди, аммо францияликнинг ноқулай вазиятда бўлишига қарамай, амаллаб узатган тўпини бразилиялик кутмаган чоғи, дарвозанинг бўш қисмига тўғрилаб қўя олмади. 

25-дақиқа. Огоҳлантириш! Қўполлиги учун Ренато Тапиа сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

23-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Сельта" олдинга ташланди ва Санти Мина ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо тўп дарвозадан бироз юқорироқдан ўтиб кетди. 

22-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиус Жуниор тўп ўрнига рақиб оёғини тепиб юборгани учун огоҳлантирилди. 

20-дақиқа. ГОООООООООЛ! Карим Бензема ҳисобни очди! Тони Крооснинг ажойиб узатмасидан кейин Бензема ҳисобига яна битта тўп ёздириб қўйди. 

19-дақиқа. "Сельта" прессинг уюштириб кўрди, аммо "қаймоқранглилар" ундан қийинчиликсиз чиқиб кетишди.

16-дақиқа. Ўйин бироз сокинлашгандек. "Реал" тезкор гол ура олмаган бўлсада, бари-бир урамизда, дегандек ҳаракат қилмоқда. 

14-дақиқа. "Сельта" ўйиндаги биринчи ҳужумини уюштирди, лекин сўнгги зарба қовушмади ва Куртуанинг тинчи бузилмади. 

10-дақиқа. Ҳужумни хуш кўрадиган "Сельта" ҳозирча ҳужумга чиқишда муаммоларга дуч келмоқда. 

8-дақиқа. Бурчак тўпидан узатилган тўп шундоққина Карим Бенземанинг оёғига келиб тушди, бироқ рақиблар унинг зарбаси нишонга аниқ бормаслигини таъминлашди. 

7-дақиқа. Меҳмонлар қайта-қайта ҳужум уюштириб, рақиб ҳимоясига босим уюштиришмоқда, аммо ҳозирча тўп дарвоза тўрига бориб тушмаяпти. 

4-дақиқа. Кутилмаганда ҳимоячи ва посбоннинг сусткашлигидан Винисиус фойдаланиб кетиши мумкин эди, рақиблари бразилияликнинг бундай чаққон ҳаракатини кутмаган чоғи, тўпни унга "совға" қилишди. Бироқ Винни тўпни Бенземага етказди ва французнинг зарбаси йўлига бошқа бир ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

2-дақиқа. Майдон марказида мезбонлар ўйин қоидасини бузишди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

1-дақиқа. Учрашув бошланди!

Ҳар икки жамоанинг асосий таркиб вакиллари майдонга чиқиб келишди. 

ЯНГИЛАШ

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Сельта" – "Реал Мадрид"

20.15, "Балаидос"

"Сельта" – Вильяр, Аарон Мартин, Мальо, Араухо, Мурильо, Денис Суарес, Тапия, Мендес, Нолито, Санти Мина, Аспас.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Васкес, Вальверде, Кроос, Каземиро, Модрич, Винисиус Жуниор, Бензема.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика