Ла Лига. "Реал"нинг қайдномаси эълон қилинди: таркибда йўқотишлар бор

22 янв 2021, 21:51
Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионатининг 20-турида "Алавес" билан тўқнашади.

"Қироллик клуби"нинг қайдномаси эълон қилинди. Серхио Рамос, Дани Карвахаль, Начо, Феде Вальверде ҳамда Родриго Гоэслар мазкур баҳсни ўтказиб юборишади. Қуйида қайднома билан танишинг:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин ва Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Рафаэль Варан, Марсело, Альваро Одриосола, Виктор Чуст ва Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Эден Азар, Иско, Антонио Бланко.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Мариано Диас ва Винисиус Жуниор.

Катта эҳтимол билан коронавирусга чалинган Зинедин Зидан ҳам учрашувда иштирок эта олмаса керак.

"Алавес" - "Реал" баҳси 23 январь оқшомида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia