

"Қироллик клуби"нинг қайдномаси эълон қилинди. Серхио Рамос, Дани Карвахаль, Начо, Феде Вальверде ҳамда Родриго Гоэслар мазкур баҳсни ўтказиб юборишади. Қуйида қайднома билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин ва Диего Альтубе.
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Рафаэль Варан, Марсело, Альваро Одриосола, Виктор Чуст ва Ферлан Менди.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Эден Азар, Иско, Антонио Бланко.
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Мариано Диас ва Винисиус Жуниор.

Катта эҳтимол билан коронавирусга чалинган Зинедин Зидан ҳам учрашувда иштирок эта олмаса керак.
"Алавес" - "Реал" баҳси 23 январь оқшомида ўтказилади.



