Ла Лига. "Реал" Зидан бошчилигида биринчи марта қаторасига 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормади

29 сен 2019, 07:50
Ла Лига 7-турида "Реал" сафарда "Атлетико" билан дуранг (0:0) ўйнади.

Ушбу ўйиндаги қуруқ ҳисоб эвазига, "қаймоқрангликлар" Испания чемпионатининг кетма-кет 3 та ўйинда гол ўтказиб юборишмади ("Севилья" 1:0, "Осасуна" 2:0).

Бу ҳолат Зинедин Зидан бошқарувида биринчи марта содир бўлди. Ла Лиганинг 7 туридан кейин, "Реал" 15 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/OptaJose

Сўнгги янгиликлар

Барча ›