Ла Лига. Бензема ва Мендининг голлари "Реал Мадрид"га ғалаба келтирди
10 фев 2021 02:53
Янгиликлар
Ла Лига. Бензема ва Мендининг голлари "Реал Мадрид"га ғалаба келтирди
"Реал Мадрид" – "Хетафе"
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" ўйингоҳи
Голлар: 1:0 – 60 Бензема, 2:0 – 66 Менди.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Варан, Марсело (Виктор Чуст, 86), Менди, Начо, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор, Марвин (Аррибас, 55), Асенсио (Иско, 76), Бензема.
"Хетафе" – Сория, Оливера, Шакла, Кабако (Тимор, 73), Суарес, Арамбарри, Кукурелья (Унал, 73), Портильо (Аленья, 55), Максимович, Анхель Родригес (Кубо, 55), Эрнандес (Мата, 54).
Огоҳлантиришлар: Шакла (52), Менди (71).
Реал Мадрид Карим Бензема - 60', Ферлан Менди - 66' |
Примера Дивизион . 1-тур 10/02/2021, 01:00 0
:
2
Тугади
|
Хетафе |
Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин
Бош ҳакам: Javier Alberola
Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг!
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Тўп ўйинга киритилди ва шу паллада бош ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. "Реал Мадрид" ишончли ғалабани қўлга киритди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
90+2-дақиқа. Дарвозабон тўпни ўйинга киритиб берди, майдон марказида "Реал" вакили қоидани бузди деб топилди.
90+1-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақти ортда қолганига қарамай, Винисиус ҳамон катта тезликда олдинга ўта олишини кўрсатди, йўл-йўлакай бразлиялик футболчи 2-3 рақибини ортда қолдирди ва йиқитилди. Стандартни Бензема амалга оширди, аммо жуда ноаниқ.
90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
88-дақиқа. Карим Бензема тўпни Модричга узатишда хатога йўқ қўйди ва меҳмонлар ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда.
87-дақиқа. Винисиус кўп танқид қилинадиган жиҳати, ҳимояланишда ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
86-дақиқа. Ўзгариш! Марсело ўрнига Виктор Чуст ўйинга қўшилди. Яна бир дебют.
85-дақиқа. Начо тўпни майдондан чиқариб юборди. "Хетафе" учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини амалга оширади.
82-дақиқа. Ўз навбатида "Мадрид" футболчилари ўта эркин ҳаракат қилмоқда ва жойларини алмашиб ҳам ўйнаб кетишмоқда.
80-дақиқа. "Хетафе" ҳужумнинг охирги қисмида қандай ҳаракат қилиш, ниманинг эвазига чинакамига хавфли вазият, қулай имконият яратиш мумкинлигини била олмаяпти.
79-дақиқа. Каземиро ҳам нозик ҳаракатлар орқали рақибларини алдаб ўта олишини намойиш қилди.
76-дақиқа. Ўзгариш. Марко Асенсио учун бугунги учрашув якунланди ва унинг ўрнини Иско эгаллади. Асенсио бугун самарали ҳаракатлар билан қайд этилмаган бўлсада, анча фаол ҳаракат қилди дея оламиз.
Иско майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
73-дақиқа. Ўзгариш. Марк Кукурелья ўрнини Энес Уналга, Эрик Кабако эса Давид Тиморга бўшатиб берди.
71-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Менди тактик фол ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
70-дақиқа. Карим Бензема чап қанотда тўпни эгаллаб, марказга қараб юрди ва зарба йўллади, бироз ноаниқ.
68-дақиқа. Ҳа, азиз футбол иҳлосмандлари, "Хетафе" энди ҳимояни буткул унутган кўринади.
66-дақиқа. ГООООООООЛ! Марселонинг узатмасидан Ферлан Менди ўнг оёқда зарба бериб, орадаги фарқни оширди.
63-дақиқа. "Хетафе" энди қандай ҳаракат қилиши жуда қизиқ. Гол ўтказиб юборгач, жамоа кўпроқ тўп билан муомала қилишга уриняпти, лекин ҳозирча иш хавфли ҳужумларгача етиб бормади.
Буёғига ўйин янада қизиқарлироқ ва хавфли вазиятларга бой бўлса ажаб эмас.
60-дақиқа. ГОООООООЛ! Винисус Жуниорнинг аниқ узатмасидан кейин Карим Бензема боши билан зарба бериб, ҳисобни очди.
58-дақиқа. Кубонинг фаоллигидан кейин хавфли вазият юзага келди, аммо Кукуреля шерикларини топиб, узатмани амалга оширгунча,рақиб футболчилари ўз жойларига қайтиб улгуришди.
55-дақиқа. Ўзгариш! Зидан ҳам ўзгариш амалга оширди. Марвин ўрнига Аррибас майдонга туширилди.
54-дақиқа. Ўзгариш! Хуан Эрнандес, Анхел Родригес, Франсиско Портильо ўрнига Хайме Мата, Кубо ҳамда Карлос Аленья ўйинга қўшилди.
53-дақиқа. Марвин бурчак зарбаси ишлаб олди. Модричнинг узатмасидан кейин Начо зарба бериш имконини топди, лекин ноқулай ҳолатдан амалга оширилган зарба анча ноаниқ чиқди.
52-дақиқа. Огоҳлантириш. Учрашувдаги илк сариқ карточка "Хетафе" футболчиси Софиан Чаклага кўрсатилди.
50-дақиқа. Ферлан Менди рақамдоши Хуан Эрнандесга нисбатан қўполлик ишлатди.
49-дақиқа. Бу сафар Марселодан тўпни қабул қилиб олган Каземиро дарвозани нишонга олди, лекин ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқмади.
48-дақиқа. Асенсиодан ажойиб узатма, Бензема ижросида яхши зарба ва дарвозабон ҳам улардан қолишмай, ишончли ҳаракат қилди.
47-дақиқа. Бўлимдаги биринчи хавфли вазият "Хетафе" футболчилари ижросида амалга оширилди. Дамиан Суареснинг узатмасидан кеийн Анхель чалқанча услубда зарба беришга ҳаракат қилиб кўрди, ноаниқ.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Уни мезбонлар ҳужумчиси Бензема бошлаб берди.
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. "Эстадио Альфредо Ди Стефано" ўйингоҳи узра шаррос ёмғир ёғмоқда.
Альберола Рохас биринчи бўлимга умуман вақт қўшмасликка қарор қилди. Танаффус!
45-дақиқа. "Хетафе"нинг уриниши омадсиз якунланди, тўп узатишдаги хато бунга сабаб бўлди.
43-дақиқа. Бензема ва Винисиус бир-бирларини тушинмагани сабаб, ҳужум узилиб қолди.
40-дақиқа. Ҳа, Марселонинг энг зўр даврлари ортда қолгани ростга ўхшайди, ҳозирги вазиятда бразилиялик футболчи қарор қабул қилишга жуда кўп вақт сарфлаб юборди, натижада рақиб уни тўпсиз қолдирди.
38-дақиқа. Шерикларининг етма-кет икки хатодан кейин Варан тўпни дуч келган томонга тепиб, узоқлаштиришдан бошқа вариант топа олмади.
37-дақиқа. Тезкор ҳужумни Модрич яхши зарба билан якунламоқчи эди, лекин Давид Сория бир амаллаб оёқлари билан тўпни қайтариб юборди.
35-дақиқа. Бензема ҳимоячиларга ёрдам келишга мажбур бўлмоқда.
32-дақиқа. Марселонинг узатмасидан кейин стандарт вазиятда олдинга келган Варан зарба йўллади, лекин тўп шеригига тегиб, майдонни тарк этди
31-дақиқа. Суарес тўп ўрнига Винисиуснинг оёғига зарба бериб юборди.
28-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Марвин ижросидаги зарбага айланиб кетган узатма якунлаб берди, дарвозабон бунга тайёр экан ва тўпни ушлаб олишга муваффақ бўлди.
25-дақиқа. Марказий ярим ҳимоячи позициясида пайдо бўлган Марсело қулай вазитга чиқиб бориб, зарба йўллади, аммо тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди.
24-дақиқа. "Хетафе"нинг ҳужум ташкил қилиш учун навбатдаги уриниши омадсиз якунланди.
22-дақиқа. Марказдан ривожлантирилган ҳужумни ўнг қанотда Марвин қўллаб-қувватлади ва Марко тўпни айнан унга етказди, аммо ёш футболчининг узатмаси анча хавфли чиққан бўлсада, зарба берадиган ўйинчи топилмади.
21-дақиқа. Ўтган 20 дақиқа давомида "Хетафе" Куртуани айтарли безовта қила олмади. Меҳмонлар ҳужумга ўта олишмаяпти.
19-дақиқа. Марсело ва Винисиус жуфтлигининг фаоллиги оқибатида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, аммо бразилиялик вингернинг узатмасига шерикларидан ҳеч ким ета олмади.
17-дақиқа. Бенземанинг узатмасидан кейин Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди.
15-дақиқа. Марвин Пак рақибини доғла қолдириб кетаётганида йиқитилди, жарима зарбаси. Уни Марко Асенсио ижро этиб берди, қайтган тўпга Марвин биринчи бўлиб етиб келди, лекин жарима майдонига ёриб кириб кетмоқчи бўлган ёш футболчи ниятига ета олмади.
14-дақиқа. Айнан француз бош билан аниқ зарба берганди, лекин тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди.
13-дақиқа. Карим Бензема жамоаснинг иккинчи бурчак зарбасини ишлаб бермоқда.
12-дақиқа. "Реал Мадрид" чап қанотдан ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин бундан самара чиқара олмади.
9-дақиқа. Варан таваккал қилиб ўтирмай, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
8-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Марселонинг тушунарсиз қарори, "Хетафе"нинг қарши ҳужуми билан якунланди, лекин тўп оширишдаги хато туфайли меҳмонлар ниятига ета олмади.
7-дақиқа. Яна Винисиус рақибларидан осонлик билан қочиб кетмоқда, аммо ҳимоячи жон ҳолатда ташланиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.
6-дақиқа. "Хетафе"нинг ҳужуми биринчи фазасидаёқ узилиб қолди.
5-дақиқа. Узатмадан кейин жарима майдони ичида хавфли вазият вужудга келди ва Каземиро зарба йўллади, лекин ноаниқ. Қўшимчасига ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этди.
4-дақиқа. Тўпни олиб қўйган Винисиус тезлигини ишга солди ва рақибларини бирин-кетин ортда қолдира бошлаганди, аммо қоида бузиш эвазига тўхтатилди.
2-дақиқа. Ҳозирча "Реал" фақат ҳимояда ва марказий зонада тўп билан муомалада бўлиб турибди, ҳужум уюштиришнинг имкони бўлмаяпти.
"Хетфае" футболчилари ишни чўзиб ўтирмай, бугун асосий таркибда илк бор майдонга тушган Марвин Пакнинг қанотига босим қила бошлади.
1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни меҳмонлар бошлаб беришди.
Бугунги ўйинни Альберола Рохас (бош ҳакам) бошқариб боради. Умид қиламизки, у ўйинга кескин таъсир ўтказмайди ва биз чиройли футбол томоша қиламиз.
Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишмоқда, стадион узра "Мадрид" мадҳияси янграмоқда.
"Қироллик клуби" мухлислари яхши билишади, жамоа сардорлик боғичи клуб таркибида ўтказилган ўйинлар сонига қараб эгасини топади. Шу сабабли ҳам бугун жамоани Марсело сардор сифатида майдонга олиб тушади, ваҳоланки агар кадрлар муаммоси бўлмаганида бразилиялик футболчи захирада қолиб кетса керак эди.
Яна бир неча дақиқадан кейин Ла Лиганинг қолдирилган ўйини старт олади.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.
"Реал Мадрид" – "Хетафе"
"Эстадио Альфредо Ди Стефано"
"Реал Мадрид" – Куртуа, Варан, Марсело, Менди, Начо, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор, Марвин, Асенсио, Бензема.
"Хетафе" – Сория, Оливера, Шакла, Кабако, Суарес, Арамбарри, Кукурелья, Портильо, Максимович, Анхель Родригес, Эрнандес.
Реал Мадрид Карим Бензема - 60', Ферлан Менди - 66' |
Примера Дивизион . 1-тур 10/02/2021, 01:00 0
:
2
Тугади
|
Хетафе |
Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин
Бош ҳакам: Javier Alberola
Фикрлар