Ла Лига. "Реал" бу сафар ҳам "Мадрид дербиси"да ғалаба қозона олмади
18 фев 19:59
Янгиликлар
Ла Лига. "Реал" бу сафар ҳам "Мадрид дербиси"да ғалаба қозона олмади
Ла Лига. 25-тур
"Райо Вальекано" – "Реал Мадрид" 1:1
"Кампо де Вальекас" стадиони
Голлар: 0:1 – 3 Хоселу, 1:1 – 27, пенальти де Томас.
"Райо Вальекано" – Димитриевски, Балиу, Лежен, Аридане, Эспино, Паласон (Де Фрутос, 56), Гарсия (Камельо, 82), Унаи Лопес (Кике Перес, 64), Оскар Валентин, Трехо (Крешпу, 64), де Томас (Фалькао, 81).
"Реал Мадрид" – Лунин, Начо, Тчуамени, Фран Гарсия, Модрич (Гюлер, 87), Вальверде, Браим Диас (Родриго, 70), Камавинга (Кроос, 70), Васкес (Карвахаль, 75), Винисиус Жуниор, Хоселу.
Огоҳлантиришлар: Паласон (45), Балиу (45), Камавинга (61), де Томас (81), Гарсия (82), Карвахаль (90).
Четлатиш: Карвахаль (90).
Райо Вальекано Рауль де Томас - 27' |
Примера Дивизион . 25-тур 18/02/2024, 18:00 1
:
1
Тугади
|
Реал Мадрид Хоселу - 3' |
Стадион: Campo de Futbol de Vallecas, 14354 томошабин
Бош ҳакам: Alejandro Muniz
Ўйин Ўзбекистон вақти билан 18:00да старт олди.
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+7-дақиқа. Бўлди, "Реал" ўзига хос "Мадрид дербисида" ғалаба қозона олмади!
90+5-дақиқа. Четлатиш! Рақиб ўзига нисбатан қўполлик ишлатди деб, бунга ҳакамнинг эътиборини қаратмоқчи бўлган Карвахаль иккинчи бор сариқ карточка ишлаб олди ва майдонни эртароқ тарк этди.
90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахаль ҳакамнинг қароридан норозилигини очиқчасига намойиш қилгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!
87-дақиқа. Ўзгариш! Арда Гюлер Лука Модричнинг ўрнига майдонга тушди.
81-дақиқа. Ўзгаришлар! Рауль де Томас ва Альваро Гарсия ўрнига Радамель Фалькао ҳамда Серхио Камельо майдонга туширилди.
80-дақиқа. Крооснинг жарима зарбасидан ажойиб тарзда йўллаган тўпини Димитриевский ҳам чиройли ўйнаб, қайтарди — бурчак зарбаси.
75-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Васкес ўрнига Дани Карвахаль туширилди.
64-дақиқа. Ўзгаришлар! Оскар Трехо ва Унаи Лопес ўрнига Кике Перес ҳамда Мигель Креспо ўйинга қўшилди.
61-дақиқа. Огоҳлантириш! Камаинга керагидан ортиқ гапиравергани учун огоҳлантирилди! Натижада Эдуардо кейинги тур "Севилья"га қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.
56-дақиқа. Ўзгариш! Исаак Паласон ўрнини Хорхе Де Фрутосга бўшатиб берди.
52-дақиқа. Бурчакдан Лука Модрич узатган тўпни Тчуамени дарвозага аниқ йўллай олмади.
Тчуамени билан тўқаншувдан кейин Гарсиянинг бурни қонагани маълум бўлмоқда.
48-дақиқа. "Райо" футболчиси Альваро Гарсия ёрдамга муҳтож бўлиб ётибди.
46-дақиқа. Иккчини бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.
Бўлди, ҳакам "Райо Вальекано" ҳужумга ўтаётганига қарамай, вақт ва бўлим тугаганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!
45+4-дақиқа. Огоҳлантириш! Қанотдан қочиб кетаётган Винисиусни очиқчасига фол ишлатиб тўхтатиб қолган Баллиу ҳам сариқ ишлаб олди.
45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Исаак Паласон тўп учун курашда Модричга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди! "Райо" етакчиси кейинги турни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўладиган бўлди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди!
40-дақиқа. Бироқ меҳмонлар бу сафар ҳам стандарт вазиятдан наф чиқара олишмади.
39-дақиқа. "Реал" биринчи бўлимдаги ўзининг 6-бурчак зарбасини ишлаб олди.
33-дақиқа. "Райо Вальекано" футболчилари ҳам гол ура олганидан кейин ўзига бўлган ишончи сезиларли даражада ошди.
29-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Реал" дарҳол ҳужумга ташланди!
27-дақиқа. ГОООООООЛ! Рауль де Томас пенальтидан унумли фойдаланди ва мувозанатни тиклади — 1:1.
26-дақиқа. Пенальти белгиланди!
Ҳакам вазиятнинг такрорий лавҳасини ўзи кўргани кетди.
Қизиғи, тўп Камавинганинг қўлига тегиб кетгани такрорий лавҳада маълум бўлмоқда.
24-дақиқа. "Райо" ўйиндаги энг хавфли ҳужумини ташкиллаштирди. Чап қанотдан олдинга ўтган мезбонлар тўпни марказдаги футболчига йўллашди, зарбадан кейин эса тўп Камавингага тегиб майдонни тарк этди.
22-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қиляпти ва шошилмасдан ҳужумга ўтмоқда.
19-дақиқа. ГОООЛ! Лукас Васкес қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва узоқ бурчакдаги Хоселуга йўллади, ҳужумчи бу сафар ҳам имкониятидан унумли фойдаланди, аммо... Лукас Васкес қанотдан жарима майдончаси томон кетаётганида тўп майдонни тарк этиб улгурган экан.
10-дақиқа. "Реал" нафақат гол урди, балки тўпга эгалик қилишда ҳам жуда катта устунликка эга бўлмоқда.
Вазиятни такроран кўргач, "VAR"хонадагилар барчаси жойидалигини, гол "тозалигини" маълум қилишди. Демак, ҳисоб очилди.
Ўйиндан ташқари ҳолат бормиди ёки йўқ, шу саволга жавоб топиб олиш зарур.
3-дақиқа. ГОООЛ! Тезкор қарши ҳужумни Хоселу аниқ зарба билан якунлади. Лекин ҳакам шошилмасликка чақирмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Фикрлар