

“Мен мавсумни 12 июндан давом эттирилишини хоҳлардим. Аммо бу ўз навбатида кўп нарсага боғлиқ. Соғлиқни сақлаш ташкилотлари қачон бизга ўйин учун рухсат беришини ҳеч ким билмайди. Айни дамда Ла Лиганинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланган. Шунингдек, клубларнинг 3 нафар ходими ҳам вирус юқтириб олган”, — дейди Тебас.


