Ла Лига президенти: “Суперлига раҳбарлари ўзларини кулгига қўйди”
21 апр 2021 20:40
Янгиликлар


Ла Лига президенти: “Суперлига раҳбарлари ўзларини кулгига қўйди”
Примера раҳбари Хавьер Тебас Европа Суперлигаси ғояси барбод бўлганига муносабат билдирди.
“Суперлига раҳбарлари ўзларини кулгига қўйди. Унинг асосчилари бутун футбол оммасига футбол соҳаси ва мухлисларга нисбатан бефарқ эканликларини намойиш этишди. Ўзимни хиёнаткор сифатида ҳис этмаяпман.
Бу бизнесда кўпдан бери фаолият олиб бораман ва баъзи клубларнинг худбинлиги менга аллақачон маълум бўлган. Суперлига лойиҳаси яширинча узоқ йиллар давомида ўйланганди, аммо буни бошқаларда беркитиб, нимадир қилиш яхши иш бўлмади”, дейди Тебас.
Ўхшаш янгиликлар
02:00
ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради 14
20:00
УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади 3

Фикрлар