Ла Лига Париж судидан Мбаппенинг ПСЖ билан шартномасини бекор қилишни талаб қилди
22 июл 2022 23:45
Янгиликлар
Ла Лига Париж судидан Мбаппенинг ПСЖ билан шартномасини бекор қилишни талаб қилди
Испания чемпионати ташкилотчилари француз грандини судга беришди.
Ла Лига вакиллари Париж Париж судидан Мбаппенинг ушбу ёзда ПСЖ билан имзолаган янги шартномасини бекор қилишни талаб қилишмоқда. Бундан ташқари, Ла Лига ПСЖнинг молиявий фаолияти қонуний деб топилган июндаги қарорни ҳам бекор қилишни сўради.
Икки шикоятни тезда кўриб чиқиш борасидаги талаб рад қилинган. Аммо суд бу икки ишни кейинроқ кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига бундан аввал ПСЖ устидан УЕФАга арз қилганди. Лиганинг фикрича, ПСЖ молиявий фэйр-плей қоидасини қўпол равишда бузиб келмоқда.
Фикрлар