Ла Лига. Коста “Атлетико”ни мағлубиятдан қутқарди, у голини Виржинияга бағишлади

Eldor Akmurzayev
14 июн 2020, 19:15
Испания чемпионати 28-тури доирасида “Атлетик” уйда “Атлетико” билан тўқнаш келди.

Баҳсда ҳисоб 37-дақиқада Икер Муниаин томонидан очилди. Мазкур голдан бироз ўтиб эса “матрасчилар” форварди Диего Коста Кокенинг узатмасидан кейин орадаги фарқни тиклади ва баҳс дуранг натижа билан якунлади. Айтиш жоизки, Коста ўз голини "Атлетико"нинг аёллар жамоаси футболчиси Виржиня Торресильяга бағишлади. У май ойида миясидаги саратонни олдирган эди.

Атлетик – Атлетико 1:1 (1:1, 0:0)

«Сан Мамес»

Голлар: 1:0 – 37 Муниаин, 1:1 – 39 Диего Коста.

Атлетик – Унаи Симон, Йерай Альварес, Берчиче (Нуньес, 83), Мартинес, Капа, Унаи Лопес (Весга, 63), Дани Гарсия, Кордоба (Сансет, 63), Рауль Гарсия, Муниаин (Де Маркос, 83), Уильямс (Кодро, 90).

Атлетико – Облак, Хименес, Лоди, Триппьер (Арьяс, 63), Савич, Сауль, Льоренте (Корреа, 68), Томас, Феррейра Карраско (Лемар, 63), Коке (Эррера, 78), Диего Коста (Мората, 63).

Огоҳлантиришлар: Муниаин (6), Уильямс (45), Мартинес (84).

Учрашув олдидан иккала жамоа футболчилари коронавирус туфайли вафот этган инсонлар хотирасини ёдга олишди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›