UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  0 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  5 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  6 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3

ЛаЛига. Месси ва Гризманнинг дубллари "Барселона"га йирик ғалабани тақдим этди Янгиликлар

ЛаЛига. Месси ва Гризманнинг дубллари "Барселона"га йирик ғалабани тақдим этди

Испания чемпионати 18-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Гранада

Примера Дивизион . 18-тур

09/01/2021, 22:30

4
:
0
Тугади

Барселона

Антуан Гризманн - 12', Лионель Месси - 35', Лионель Месси - 42', Антуан Гризманн - 63'

Стадион: Estadio Nuevo Los Carmenes, 0 томошабин

Бош ҳакам: Ricardo De Burgos

45'
90'
45'  Роберто Сольдадо
46'  Анхель Монторо (Луис Милья)
46'  Роберто Сольдадо (Луис Суарес)
46'  Карлос Нева (Хесус Вальехо)
65'  Дарвин Мачис (Кенеди)
67'  Янхель Эррера (Альберто Соро)
73'  Луис Суарес
78'  Хесус Вальехо
12'  Антуан Гризманн
35'  Лионель Месси
35'  Антуан Гризманн
42'  Лионель Месси
49'  Оскар Мингеса
63'  Антуан Гризманн
63'  Усман Дембеле
65'  Лионель Месси (Мартин Брейтуэйт)
65'  Френки де Йонг (Миралем Пьянич)
73'  Педри (Франсишку Тринкан)
73'  Усман Дембеле (Рикард Пуч)
81'  Сержиньо Дест (Хуниор Фирпо)
82'  Серхио Бускетс
87'  Жорди Альба


"Гранада" – "Барселона" 0:4

"Нуэво Лос Карменес"

Голлар: 0:1 – 12 Гризманн, 0:2 – 35 Месси, 0:3 – 42 Месси, 0:4 – 63 Гризманн.

"Гранада" – Руй Силва, Дуарте, Херман Санчес, Фулькье, Нева (Вальехо, 46), Монторо (Милья, 46), Эррера (Соро, 67), Этеки, Пуэртас, Мачис (Кенеди, 65), Сольдадо (Суарес, 46).

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Мингеса, Дест (Фирпо, 81), Умтити, Бускетс, де Йонг (Пьянич, 65), Педри (Тринкау, 73), Дембеле (Пуч, 73), Гризманн, Месси (Брэйтуэйт, 65).

Огоҳлантиришлар: Сольдадо (45), Мингеса (49), Суарес (73), Бускетс (82), Альба (87).

Четлатиш: Вальехо (78).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Брэйтуэйт Фирпонинг ажойиб узатмасини голга айлантира олмади.

86. Ушбу ғалаба орқали "Барселона"нинг ЛаЛига жадвалидаги очколари сони 34тага етади ва клуб 3-ўринга чиқиб олади.

80. Пьяничнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

78. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Реал" собиқ футбочиси Хесус Вальехо Брэйтуэйтни жарима майдончаси чизиғи устидан йиқитди ва ҳакам уни ўйиндан четлатди.

73. Шундай қилиб, Месси ЛаЛига тарихида кетма-кет 15та мавсумда 10та ва ундан кўп гол урган биринчи футболчига айланди. Лео жорий мавсум тўпурарлар рейтингида 11та гол билан етакчи бўлиб олди.

67. Альба Бускетснинг узун пасини қабул қилди ва тезкорлик билан дарвозага зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнидан учиб ўтди. 

65. Ўзгариш: Месси майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Мартин Брэйтуэйт майдонга тушди. Де Йонг ўрнига Пьянич ўйинга қўшилди.

63. ГОООЛ! Энди Гризманн дубль қайд этмоқда! Антуан Дембеленинг қанотдан узатган тўпини бир уринишда ўзига тўғирлади ва тезда ўнг оёғи билан тўпга зарба берди. Буни кутмаган посбон тўпни ўтказиб юборди.

56. ЗАРБААА! Де Йонг марказдан рақиб жарима майдончаси олдигача келди ва тўпни ўнг оёғига тўғирлаб, дарвоза томон зарба берди. Тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

42. ГООООЛ! ЯНА МЕССИ! Ниҳоят Лео жарима зарбасидан гол уришга муваффақ бўлди. Месси тўпни пастлатиб, узоқ бурчакка йўллади. Посбон тўпга отилган бўлсада улгурмади. 0:3. ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗДАН КЎЧИРИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

41. Педри Месси учун ажойиб стандарт ишлаб берди. "Гранада" ҳимоячиси Герман ўз жарима майдончаси чизиғи устидан қоида бузди.

39. Дембеленинг кучли зарбаси "Гранада" дарвозаси устидан ўтиб кетди.

35. ГООООЛЛЛЛ! Лионель Месси! Аргентиналик форвард ўз услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо ўша ҳужум вақтида тўп Бускетснинг қўлига теккан экан. Хўш, гол ҳисобга олинадими? Гол ҳисобга олинди. 0:2.

29. Пуэртос Тер Штеген билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо дарвозани ишғол қила олмади. Сейвдан сўнг ён ҳакам офсайд борлигини кўрсатди.

25. "Барселона" ўнг қанот ҳимоячиси Дест жароҳат олган кўринади ва баҳсни давом эттира олмайдиганга ўхшайди. Дест ўрнидан турди ва баҳсни давом эттирадиган бўлди.

23. Сольдадо Тер Штеген дарвозаси томон зарба берди, бироқ тўп дарвозага бормади.

16. ЗАРБААА! Усмон Дембеле жарима майдончасининг бурчагидан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, аммо тўп устун олдидан ўтиб кетди.

12. ГОООЛ! Йўқ, ҳакам офсайд борлигини айтяпти. Такрорий лавҳада ҳаммаси аниқланди. Бироқ ҳакам голни ҳисобга олди. Бускетс тўпни бошқа футболчига узатаётганди, аммо тўп Сольдадога тегиб, йўналишини ўзгартирди ва Гризманнга тушиб қолди. Антуан эса дарвозани ишғол қилди. ҲАКАМ ГОЛНИ ҲИСОБГА ОЛДИ!

11. Педри жамоадошининг узатмасидан сўнг катта тезликда "Гранада" жарима майдончасига кириб борди ва бир футболчини алдаб, дарвозага зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

6. Ушбу баҳс Серхио Бускетс учун юбилей ўйин. Ярим ҳимоячи "Барселона" сафидаги 600-учрашувини ўтказмоқда.

2. СЕЙВ! Бускетснинг хатосидан сўнг "Гранада" футболчиси тўпни эгаллаб олди ва дарвозага кучли зарба берди. Тер Штеген ажойиб сейвни амалга оширди ва жамоасини голдан қутқариб қолди.

1. Учрашув бошланди.

"Гранада" – "Барселона"

22.30, "Нуэво Лос Карменес"

"Гранада" – Руй Силва, Дуарте, Херман Санчес, Фулькье, Нева, Монторо, Эррера, Этеки, Пуэртас, Мачис, Сольдадо.

"Барселона" – тер Стеген, Мингеса, Дест, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика