UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  112 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  8 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  3 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  8 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  7 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  10

Ла Лига. Финалдаги алам олинадими?! “Барселона” “Атлетик Бильбао”ни қабул қилади ва 21-турнинг бошқа учрашувлари превьюси Янгиликлар

Ла Лига. Финалдаги алам олинадими?! “Барселона” “Атлетик Бильбао”ни қабул қилади ва 21-турнинг бошқа учрашувлари превьюси

Ла Лига ўз йўналишида давом этади. Бугундан эътиборан 21-тур ўйинларига старт берилади.

Ўтган турни эслаб ўтамиз ҳамда бошланажак тур ўйинларининг анонсига тўхталамиз. 

20-тур учрашувларидан 4 тасида дуранг натижа қайд этилди. 6 учрашувда ғолиб номи аниқланган бўлса, буларнинг 2 тасида меҳмон жамоа ғалаба қозонган. “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўз рақибларини ишончли тарзда мағлуб эта билишди. “Севилья” “Кадис”ни ўз майдонида 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Атлетико Мадрид” “Валенсия”ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. “Осасуна” – “Гранада” баҳсида ҳам шундай ҳисоб қайд этилди. “Хетафе” жамоаси эса “Атлетик Бильбао” меҳмони бўлиб 5 гол ўтказиб юборди ва биттагина жавоб беришга эришди. Испания чемпионатининг турнир жадвали, тўпурарлар рўйхати ва бошқа маълумотларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали танишиб чиқишингиз мумкин. https://championat.asia/ru/countries/s?id=8


21-турнинг қизиқарли кечиши кутилаётган баҳслари анонси билан қуйида танишинг.


Турнинг дастлабки учрашуви – “Вальядолид” – “Уэска”

16 ва 20 ўринлардаги жамоаларнинг баҳси 21-турни бошлаб беради. Икки клубнинг ҳам омади чопмаяпти. “Уэска” ўтган 20 ўйиндан бор-йўғи 1 учрашувда 3 очкони қўлга киритган бўлса, “Вальядолид” 4 ғалаба, 8 дурангга эга. “Уэска” ўз майдонида “Вильярреал” билан 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этганди ўтган турда. Шунингдек, “Вальядолид” ҳам ўтган турда дуранг ўйнаган “Леванте” билан – 2:2. Ушбу учрашув 29 январдан 29 январга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

Ўзаро ўйинлар: Жами бўлиб ўтган 15 ўйиннинг 6 тасида “Вальядолид”, 6 тасида эса “Уэска” ғалаба қозонган. 3 учрашув эса дуранг билан якунига етган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Серхи Гвардиола, Хави Санчес, Феде Сан Эметерио, Валдо Рубио, Кико Оливас, Раул Гарсия, Маркос де Соуза, Мигел Анхел, Сайди Жанко, Жоау Филипе (“Вальядолид”). Педро Москера, Пабло Инсуа, Антонио Валера, Хуан Карлос, Андрес Фернандес, Сандро Рамирес (“Уэска”).


2-ўриндаги “Реал Мадрид” 12-ўриндаги “Леванте”ни қабул қилади

Ушбу учрашувга икки жамоа ҳам нормал кайфиятда етиб келишмоқда. Мадридликлар ўтган турда ғалабага эришган, “Леванте” эса 1 очколик бўлган. “Реал” 40 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Жамоа “Барселона”дан 3 очко олдинда, пешқадам “Атлетико Мадрид”дан эса 7 очко ортда. Уларнинг ғалабаси олдинга ташланган қадам бўлиб қолаверади. “Леванте”да эса 23 очко мавжуд. Уларнинг таъқибчиси “Хетафе”да ҳам шунча очко мавжуд. 30 январь соат 20:15 да бўлиб ўтиши режалаштирилган ўйинда қандай натижа қайд этилишини биргаликда кузатамиз.

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасида 29 ўйин ўтказилган. Шулардан 22 таси “Реал”нинг, 4 таси эса “Леванте”нинг фойдасига якунланган. 3 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Федерико Вальверде, Даниел Карвахал, Серхио Рамос, Родриго (“Реал Мадрид”). Никола Вукчевич, Хосе Кампаня, Серхио Постиго, Оскар Дуарте, Шейк Дукуре (“Леванте”).


1 ўрин ва 3 очколик фарқ: “Вильярреал” – “Реал Сосьедад” баҳси

Афиша жиҳатдан бўлмаса-да, ўйиннинг интригаси эътибори билан турнинг марказий учрашуви деса бўлади. “Вильярреал” 20 ўйиндан сўнг 34 очко билан 5-поғонада, “Реал Сосьедад” ҳам 20 учрашув ўтказган бўлиб 31 очкога эга ва 6-поғонада. Ҳар икки жамоа учун ғалаба сув ва ҳаво каби зарур учрашувга бошқа таъриф бермаймиз. Шанбадан якшабага ўтар кечаси соат 01:00 да бўладиган ўйин барчасига ойдинлик киритиб беради. 

Ўзаро ўйинлар: Умумий 44 баҳснинг 18 тасида “Вильярреал”, 11 тасида “Реал Сосьедад” ғалаба қозонган. 15 ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Жерар Морено, Саму Чуквеза, Алберто Морено, Марио Гаспар, Висенте Иборра (“Вильярреал”). Аритс Аранбарри, Лука Сангали, Мигел Анхел Мойя, Давид Силва (“Реал Сосьедад”).


Пешқадам “Атлетико” “Кадис” меҳмони бўлади

“Кадис” ўтган турда 4-ўриндаги “Севилья”дан 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраган эди, энди эса ўз майдонида Мадриднинг “Атлетико”сини қабул қилади. Мадридликлар чемпионатда 18 ўйин ўтказган. 47 очко билан таъқибчиларидан анча ўзиб кетган клуб, рақибларига деярли имконият қолдирмаяпти. “Кадис”нинг мавсум аввалида ҳаракатлари анча чаққон эди. Еврокубокларга йўлланма берувчи ўринларга интилган жамоа ҳозирги кунда 11-ўринда жойлашган. Ўз уйида бўладиган мазкур ўйинда қандай натижа қайд этилишини январь ойининг сўнгги кунида – соат 20:15 да бошланадиган уcрашувдан сўнг билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасидаги 25 ўйиннинг 5 тасида “Кадис”, 15 тасида “Атлетико Мадрид” ғалаба қозонган. Яна 5 учрашув эса дуранг билан якунланган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Луис Эспино, Хосе Мари, Аугусто Фернандес, Карлос Акало (“Кадис”).


Финалдаги алам олинадими?! “Барселона” “Атлетик Бильбао”ни қабул қилади

Яқиндагина бўлиб ўтган Испания Суперкубоги баҳсларини эсласангиз керак. “Реал Мадрид”ни ярим финалда енгган “Атлетик Бильбао” финалда “Барселона”ни мағлуб этди. Ана энди навбат Испания чемпионатига. Хўш, финалдаги алам олинадими? 3 ва 9-ўриндаги жамоаларнинг ўзаро учрашувини 31 январдан 1 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да кузатамиз.

Ўзаро ўйинлар: Умумий бўлиб ўтган 206 ўйиннинг 103 тасида “Барселона”, 69 тасида “Атлетик Бильбао” ғалаба қозонган. 34 учрашув эса дуранг билан якунига етган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Ансу Фати, Жерар Пике, Роналд Араухо, Филиппе Коутино (“Барселона”). Юри Берчиче, Перу Ноласкоайн, Иниго Мартинес (“Атлетик Бильбaо”).


Мазкур турда, шунингдек, қуйидаги учрашувлар ҳам ўтказилади:

30.01  18:00  (Тошкент вақти)  “Эйбар” – “Севилья”

30.01  22:30  (Тошкент вақти)  “Валенсия” – “Эльче”

31.01  18:00  (Тошкент вақти)  “Хетафе” – “Алавес”

31.01  22:30  (Тошкент вақти)  “Гранада” – “Сельта”

01.02  01:00  (Тошкент вақти)  “Бетис” – “Осасуна”


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика