Ла Лига дебютанти клубга Марадонани таклиф қилмоқчи

Alisher
26 авг 2020, 17:45
"Химнасия ва Эсгрима" жамоаси мураббийи Диего Марадона Испанияда иш бошлаши мумкин.

59 ёшли мутахассисни Ла Лига дебютанти "Эльче" клубга таклиф қилмоқда. 

Испан клуби раҳбарияти тез орада Марадонага ҳамкорлик бўйича таклиф тайёрлаши мумкин.

Диего "Химнасия"ни ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери бошқаради. У шунингдек "Дорадос", "Ал Васл" ва "Ал Фужайра" клубларида ҳам ишлаган. Бундан ташқари, у Аргентина терма жамоасини ҳам шуғуллантирган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes