

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан қайтган Карло Анчелотти шогирдлари ўз майдонида Ла Лига доирасида "Эльче"ни қабул қилади.
Биринчи даврада "Эстадио Мануэль Мартинес Валеро" ўйингоҳида ўтган баҳсда "Реал" йирик (3:0) ҳисоби ғалаба қозонганди. Қизиқ томони, ўша учрашувда меҳмонларнинг 3 та голи инобатга олинган бўлса, "қаймоқранглилар" урган яна шунча гол ҳисобланмаганди.
Нима деб ўйлайсиз, бугун натижа қандай бўларкин? Бошқа қитъадан қайтган "Реал" футболчиларида толиқиш сезилмасмикин ёки жадвалнинг сўнгги поғонасидаги жамоа амалдаги чемпионга қаршилик кўрсата олмайдими?



