UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  3 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  6 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  145 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

Ла лига бўлим бошлиғи Рауль Охеда: “Ўзбекистонда футбол ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз” Янгиликлар

Ла лига бўлим бошлиғи Рауль Охеда: “Ўзбекистонда футбол ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз”

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Испания миллий чемпионати Ла лига ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолангани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ана шу келишувга асосан Ла лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар юртимизга ташриф буюришди ҳамда Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашишди.

Ташриф давомида испаниялик мутахассислар ЎФА, ПФЛ ҳамда Суперлига клублари ходимлари учун семинарлар ташкил этишди. Шунингдек, “Бунёдкор” стадионида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Клуб инфратузилмасини кўздан кечириб, фахрий меҳмонлар учун мўлжалланган китобга ўз фикрларини ёзиб қолдиришди.

Бугун Ла лиганинг “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охеда UZREPORT TV телеканали учун интервью бериб, Ўзбекистонга ташрифдан мўлжалланган мақсади ва режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Шу йилнинг январь ойида Умид Аҳмаджоновнинг Мадридга ташрифи давомида Испания футбол федерацияси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликнинг дастлабки қадамлари қўйилган эди. Ўшанда эришилган келишувга кўра бугунги кунда биз юртингизда бўлиб турибмиз.

Бу ерда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишдик. Юртингизда футбол соҳасида жуда катта ўзгаришлар бўлаётганига гувоҳ бўлдик. Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистонда футбол ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш. Ла лига бой тажрибага эга ташкилот. Мусобақалар ўтказиш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, телетрансляциялар уюштириш, ҳомийлар билан келишувга эришиш, маркетинг каби масалаларда ўзимизнинг тажрибамизни Ўзбекистондаги мутахассислар ўртоқлашиш мақсадидамиз.

Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида Профессионал футбол лигаси ва Суперлига клублари ходимлари учун семинар ташкил этдик. Семинар анча қизиқарли ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Ўйлайманки, қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.

Биз ҳамкорликни узоқ муддатга мўлжаллаган ҳолда амалга оширмоқчимиз. Ўзбекистон мамлакатда футболни янада ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишда Испаниядан андоза олмоқчи экан, бу йўлда биз қўлимиздан келган барча ёрдамни беришга тайёрмиз.

Биз ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан суҳбат давомида уларни яна Испанияга таклиф этдик. Шу йилнинг сентябрь ойида Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичини бошламоқчимиз. Ҳамкорлигимиз узоқ вақт давом этадиган деган умиддаман”, - дейди Рауль Охеда.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика