UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Coca-Cola Суперлига. 8-тур учрашувлари расмийлари  0 11:34Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак"  1 11:30Чуквуэзе финални ўтказиб юборади  1 11:20Биринчи лига. Бешинчи турнинг дастлабки натижалари. Бугун яна икки учрашув бор   2 11:11Яқин вақтлар ичида ЕЧЛ финали борасидаги қарор эълон қилинади  6 10:55Бускетс сафдан чиқди  2 10:39Францияда Лига 1'га чиққан илк жамоа номи маълум бўлди  2 10:17Olamsport: Канелонинг жанги муддатидан олдин якунланди, Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги рақиби аниқ ва бошқа хабарлар  0 09:58Клопп: “Бунга эришиш иложсиз эмас, аммо жуда қийин”  6 09:40Агуэро: “Хато қарор қабул қилдим. Узр сўрайман”  16 09:19Нойер Каннинг рекордини такрорлади  1 08:50Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”  3 08:23Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”  6 07:56Тухел ЧЛ финали ҳақида: “Челси” ўз кучи билан “Ман Сити”ни мағлуб эта олишини тушуниб турибди”  35 07:31Месси 15 йил ичида илк марта Мадрид клубларига қарши баҳслардан бирорта гол уролмади  16

Ла Лига. "Барселона" "Валенсия"ни мағлуб этди ва чемпионлик учун курашни давом эттиради Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" "Валенсия"ни мағлуб этди ва чемпионлик учун курашни давом эттиради

Испания чемпионати 34-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Валенсия

Габриэль Паулиста - 50', Карлос Солер - 83'

Примера Дивизион . 34-тур

03/05/2021, 00:00

3
:
2
Тугади

Барселона

Лионель Месси - 57', Антуан Гризманн - 63', Лионель Месси - 69'

Стадион: Estadio Mestalla, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
35'  Урош Рачич
50'  Габриэль Паулиста
50'  Карлос Солер
56'  Тони Лато
64'  Тони Лато (Муктар Диакаби)
79'  Урош Рачич (Кевин Гамейро)
79'  Уго Гильямон (Кристиан Олива)
83'  Карлос Солер
83'  Кристиан Олива
57'  Лионель Месси
57'  Лионель Месси
63'  Антуан Гризманн
65'  Марк-Андре тер Стеген
69'  Лионель Месси
75'  Педри (Ilaix Moriba)
75'  Сержиньо Дест (Серхи Роберто)

ЯНГИЛАШ

"Валенсия" – "Барселона" 2:3

"Месталья"

Голлар: 1:0 – 50 Габриэл Паулиста, 1:1 – 57 Месси, 1:2 – 63 Гризманн, 1:3 – 69 Месси, 2:3 – 83 Солер.

"Валенсия" – Силлессен, Тони Лато (Диакаби, 64), Гильямон (Гамейро, 79), Гайя, Васс, Гедеш, Рачич (Олива, 79), Габриэл Паулиста, Солер, Тьерри Коррейя, Макси Гомес.

"Барселона" – тер Стеген, Дест (Серджи Роберто, 75), Араухо, Лангле, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри (Мориба, 75), Пике, Месси, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Рачич (35), Тони Лато (56), тер Стеген (65).



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Кутилмаганда ўйинда уйғониш содир бўлди. Гол урган "Валенсия" энди ҳисобни тенглаштиришга интилмоқда.

83. ГОООЛ! Солернинг супер зарбасидан сўнг ҳисоб қисқарди. Карлос 25-30 метр узоқликдан Тер Штеген дарвозасини нишонга олди ва мақсадига эришди.

82. Тўп яна "Валенсия" футболчисининг қўлига тегди, аммо бош ҳакам бу сафар пенальти бермасликка қарор қилди.

79. Месси бошлаган ҳужум муваффақиятсиз якун топди. Унинг узатмасини рақиб илиб кетди.

68. ГООЛ! Месси 23 метр узоқликдан дарвозани ишғол қилди. Лео ўз ҳисобига навбатдаги жарима зарбасидан урилган голни ёзиб қўйди. Аргентиналик форварднинг зарбасидан сўнг тўп ўнг устунга тегиб, дарвозага кириб кетди.

67. Бугун Лео жаримадан гол урмай майдонни тарк этмаса керак. "Валенсия" футболчилари Леони жарима майдончаси яқинида йиқитишда ва ҳакам фол қайд этди.

63. ГОООЛ! Гризманн "Барселона" ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлади. Аввалига тўп қанотдан жарима майдончасига узатилди, Альбанинг узатмасидан сўнг Де Йонг бош билан ҳамюрти дарвозасига зарба берди. Яспер қайтарган тўпни Гризманн бўш дарвозага жойлаб қўйди.

57. ГОООЛ! Лекин пенальтидан эмас. Силессенн Леонинг зарбасини қайтарди, кейин Бускетс қайтган тўпни жамоадошига узатди, Педрининг зарбаси қайтарилди ва ниҳоят Месси гол урди.

56. Пенальти! "Валенсия" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Тўп қаршисида Месси.

54. Дембеле машғулотларни бошлаб юборди. Ҳа, Усмонсиз ишлар юришмаяпти.

52. Яна бир хавфли ҳужум... Тьерри Корреанинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

50. ГОООЛ! Бурчак узатмасидан сўнг Габриэль Паулиста бош билан ҳисобни очди. Ўша вазиятда ҳамма тўхтаб қолди ва Тер Штеген йиқилиб, ҳакамдан бир нималарни сўради. Ҳаммасини ВАР текшириб кўради. Гол ҳисобга олинди.

49. Гонсало Гедешнинг тезкор қарши ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Тер Штеген рақиб футболчисининг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

44. Альбанинг навбатдаги узатмаси ва навбатдаги омадсизлик. Ҳа, айтганча, бугун "Барселона"ни Рональд Куманнинг ёрдамчиси бошқармоқда. Чунки ўтган баҳсда нидерландиялик мутахассис четлатилган эди.

40. "Барселона" футболчилари яна бир ўта хавфли вазиятдан гол ура олишмади. Альба чап қанотдан тўпни марказга узатди, аммо тўпни дарвозага буриб қўядиган мард топилмади.

35. Урош Рачич рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

31. Зарбаааа... Месси тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

30. Месси рақиб жарима майдончаси олдида фол ишлаб олди ва бу нуқтадан ўйиндаги ҳисобни очиши мумкин.

24. Альба ўз дарвозага зарба берадиган вазиятда тўпни Мессига узатишга қарор қилди. Узатма йўлига "Валенсия" футболчиси тўғаноқ бўлди ва ҳужум бартараф этилди.

20. Араухонинг хатосидан сўнг "Валенсия" тезкор қарши ҳужумга ўтди, бироқ Гайянинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

18. Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Антуаннинг чап қанотдан марказга узатган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

12. "Барселона" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт вазият ишлаб олишди. Месси зарба бермади, узатма амалга оширди. Тўпга Араухо зарба берди, аммо ҳозирги кунда "Валенсия" шарафини ҳимоя қилаётган Каталония клуби собиқ посбони Силессен тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

7. Чемпионлик учун курашаётган "Реал" ва "Атлетико" ушбу турда ғалабага эришишди. "Барселона" ўз имкониятларини сақлаб қолиши учун ғалаба қозониши лозим.

3. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Месси бошлаб берган ҳужумни Педри ўнг оёғи билан якунлаши мумкин эди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

1. Учрашув бошланди.


"Валенсия" – "Барселона"

00.00, "Месталья"

"Валенсия" – Силлессен, Тони Лато, Гильямон, Гайя, Васс, Гедеш, Рачич, Габриэл Паулиста, Солер, Тьерри Коррейя, Макси Гомес.

"Барселона" – тер Стеген, Дест, Араухо, Лангле, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри, Пике, Месси, Гризманн.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

+18   
03 май 02:00:13
Жорж Веа
Месси уз репертуарида. Супер гол супер уйин. King Leo!!!
+15   
03 май 01:54:39
Жорж Веа
Месси пеналтини тепгани уялди. Сабаби уйиндан гол урган афзал. Буни икки марталаб исботлади!!!
+15   
03 май 01:26:29
Isroiljon Qosimov
Мессига жарима-бу пеналти
+15   
03 май 01:26:24
11 vs 11
Golni Xayrulla aka penaltidan urdi. Hisob 1-3
+13   
03 май 02:05:16
Shokirjon Boybobaev
Кирол тахтни хали бери бермайди шекилли.яна олтин тупга харакат шекилли
+13   
03 май 01:51:35
Жорж Веа
Leo Messi Goat!!!
+13   
03 май 01:29:08
Boburmirzo Solijonov
Пенальтидан уролмаса хам, штрафной тепишдан "мастер класс" утиб беради бу йигит ))
Барса вперёд!!!
+13   
03 май 01:13:46
12-sektordan mc_air
Барса иродали жамоа 1:0 ни узгартира олади
+12   
03 май 00:10:41
Ko'ngil Ko'chalari
Barsa omad. Bugun yutmasang bo'lmas. Muhlislar hurmati haqqi.
+12   
02 май 23:16:49
Hoffen Motorol
Ярамас Гранада,уз уйида Кадисга мағлуб булмоқда.
Эх уйин бузуқилар)))
+11   
03 май 01:57:13
Jamshid Aja
Вой вўўў хамма ёқни крисалар босиб кетганакан. Қани дизенфекция қилиб хайданглар бу камаламушларни. Ухланглар энди. Барса ютди.
+11   
03 май 01:49:19
Пресс Секретарь
Penaltini Ronaldu tepaversin, Messi shtrafnoylardan gol uradi.
+11   
03 май 01:32:43
Shokirjon Soliyev
Кеча реални ўйинида гол бўлганда Гооооол деб ёзганлар Месси гол ГООЛ деб қўяқолди қоил сайт хам реалчи экан, ўша кечаги матнли транцлатсия қилган одамга, бугин валенсияга мухлислик қилаётган мухлисчаларга сизларга ГРИЗМАННИ РАҚСИЮ МЕССИНИ ЗАРБАСИ
+11   
03 май 01:31:30
Özil10
Xet-trik ka harakat buyog’i Messidan
+11   
03 май 01:31:06
Isroiljon Qosimov
Ким гима деса, деяверсин. Барса. Мессини қандай қилиб бўлсаям олиб қолиши керак. Жуда керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика