

Иккала жамоа баҳсни 18 декабрда ўтказилишига рози бўлишди. Бироқ, Ла Лига раҳбарияти «Эл-Класико»ни декабрнинг бошлари, яъни, ойнинг тўртинчи санасида ўтказишни хоҳламоқда.
Боиси, 18 декабрь куни Испания Кубоги доирасида бир қатор учрашувлар ўтказилади. Бу эса бошқа клубларнинг телевизион трансляциялар бўйича келадиган даромадига катта зарар етказиши мумкин.
Мутасаддилар нафақат «Реал» ҳамда «Барселона», балки, бошқа жамоаларни ҳам ўйлаган ҳолда ушбу супер тўқнашувни 4 декабрга кўчиришни режалаштирмоқда.



