Ла Лига. “Атлетико” йирик ғалабага эришди

31 мар 2019, 08:01
Ла Лига 29-турида “Алавес” ўз уйида “Атлетико”ни қабул қилиб, йирик мағлубиятга учради.

“Матрасчилар” сафида Сауль Ньигес, Альваро Мората, Диего Коста ва Томас Парти гол киритиб, жамоасининг сафардан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишини таъминлашди.

Ушбу ғалабадан кейин “Атлетико” 59 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни банд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia