UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Рейнжерс" ва "Селтик" АПЛда ўйнашмоқчи  5 16:15Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлардан онлайн ҳисоб  6 15:52Ван дер Сар "Манчестер Юнайтед"да Вудворднинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 15:28Olamsport: Боксчиларимизнинг бугунги жанги, Қодиров ўғлининг шубҳали ғалабасига изоҳ ва бошқа хабарлар  0 15:28Ламела "Тоттенхэм"дан кетишга тайёр  0 15:21Сўнгги дақиқалар қадри ёхуд "Машъал" - "Металлург" учрашувидан галерея  0 15:07"Тезкор студия". АГМКдан ажойиб камбэк ва тарихий ғалаба ҳақида  5 15:04Азар, Пепе, Кейта — "Лилль" тарихидаги энг қиммат сотувлар  4 14:51Ла Лига. "Атлетико" "Уэска"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди, бу сафар ҳам рўйхатда Суарес ва Феликс йўқ  0 14:34Флорентино Перес: "Клоппга Вальдебебасдаги базамиз ёқмаганмиди?"  16 14:05Модрич "Реал" билан шартномани узайтирди  2 13:41Ла Лиганинг 14-ўриндаги клуби Моуриньюни жамоага таклиф этишга тайёр  4 13:36Интервью. Марко Путинчанин: “Мухлиссиз стадионда ўзимни ўртоқлик ўйинида қатнашаётгандек ҳис қиламан”  7 13:33"Пахтакор"нинг мавсумлар оралиғидаги 3 хатоси  57 13:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Ла Лига. Мадриднинг икки жамоаси беллашувида "Барселона" "ютиб кетди" Янгиликлар

Ла Лига. Мадриднинг икки жамоаси беллашувида "Барселона" "ютиб кетди"

Ла Лига 26-тури доирасидаги марказий учрашув бўлиб ўтди.

"Атлетико" – "Реал Мадрид" 1:1
"Ванда Метрополитано" стадиони
Голлар
: 1:0 – 15 Суарес, 1:1 – 88 Бензема.

"Атлетико" – Облак, Эрмосо, Фелипе, Савич, Триппьер, Льоренте, Коке, Лемар (Сауль, 57), Карраско (Жоау Феликс, 64), Корреа (Кондогбиа, 82), Суарес.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Кроос, Родриго (Винисиус Жуниор, 60), Модрич, Асенсио (Вальверде, 60), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Карраско (64), Варан (67), Корреа (72), Жоау Феликс (80), Савич (90), Льоренте (90).


Атлетико Мадрид

Луис Суарес - 15'

Примера Дивизион . 26-тур

07/03/2021, 19:15

1
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Карим Бензема - 88'

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
15'  Луис Суарес
15'  Маркос Льоренте
57'  Тома Лемар (Сауль Ньигес)
64'  Янник Феррейра-Карраско
64'  Янник Феррейра-Карраско (Жуан Феликс)
72'  Анхель Корреа
80'  Жуан Феликс
82'  Анхель Корреа (Жоффре Кондогбиа)
90'  Стефан Савич
90'  Маркос Льоренте
60'  Родриго (Винисиус Жуниор)
60'  Марко Асенсио (Федерико Вальверде)
67'  Рафаэль Варан
88'  Карим Бензема
88'  Каземиро


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва ўйин дуранг натижа билан якунланди. 

90+3-дақиқа. Бензема нафақат ҳужумларни якунлашда балки уларни ташкиллаштиришда ҳам фаоллик кўрсатаман деб ошириб юборди.

"Атлетико"дан кимгадир сариқ карточка кўрсатилди, узр кўрмай қолдим.

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!

90+1-дақиқа. Лукита кутилмаганда оёғининг ташқи томони билан зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ. 

90-дақиқа. Лукас Васкес йиқитилди. Жарима зарбаси. Стефан Савич огоҳлантирилди.

Бизни янада шиддатли сўнгги дақиқалар кутиб турибди чоғи. 

88-дақиқа. ГОООООООООООООООООООЛ! Карим Бензема! Ажойиб ҳужум, Каземиродан ажойиб узатма ва Бензема мувозанатни тиклади. Бу голни ўқиш эмас, кўриш керак. 

84-дақиқа. Каземиро охиргача қувиб келиб, Суаресни йиқитди. 

Ўзгариш! Анхель Корреа ўрнига Кондогбия туширилди. 

82-дақиқа. "Атлетико" футболчилари буёғига рақибларини очиқчасига "ўриб ташлашмоқда".   

Бенземанинг навбатдаги зарбасини Облак қайтара олди. 

80-дақиқа. Огоҳлантириш. Фелишга сариқ карточка кўрсатилди. Стандарт вазият. 

79-дақиқа. Бир ҳужумнинг ўзида Ян Облакдан иккита сейв. Бензема ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин эди. Кипер ҳозир жамоасини чинакамига қутқариб қолди. 

Тўпга сакраётганида Начонинг қўли бўйнига тегиб кетгани учун Суареснинг мазаси қочиб қолди. Уругвайлик ўрнидан туришни хоҳламаяпти. 

77-дақиқа. Стефан Савич Винисиусни олдинга ўтказиб юбормади. 

74-дақиқа. ҚАЁҚҚААА? Каземиронинг ақлли қарори оқибатида тўп Карим Бенземага келиб тушди, лекин Бензема ўта қулай имкониятдан тўпни осмонларга равона қилди. 

Иккинчи бўлимнинг ҳам ярми ортда қолди. Ҳисоб ҳамон 1:0.

72-дақиқа. Огоҳлантириш! Мендини ушлаб қолгани учун Анхель Корреага сариқ карточка кўрсатилди.   

70-дақиқа. ЗАРБАААААА! Федерико Вальверде тўпни қабул қилиб олгани ҳамоноқ, кучли зарба йўллади ва словениялик посбон қийинчилик билан тўпни қайтаришга эришди. 

69-дақиқа. Бензема қулай вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, лекин ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундиришда хатога йўл қўйди.  

68-дақиқа. Куртуани бошлаб берган ҳужумни Модрич ривожлантирди ва Винисиус зарба билан якунлаб берди. Уриниш ёмон эмас, лекин ноаниқ бўлди.   

67-дақиқа. Огоҳлантириш! Суаресга нисбатан қўполлик учун Варанга сариқ карточка кўрсатилди.  

66-дақиқа. Начо ҳакамлардан ўйиндан ташқари ҳолат сўраб юргунича, Суарес гол уриб кетиши мумкин эди. Тибо бунга йўл қўймади. 

Огоҳлантириш! Майдонни тарк этаётган Янникка ўйин вақтини чўзгани учун сариқ карточка кўрсатилди. 

64-дақиқа. Ўзгариш! Янник Феррейра Карраско ўрнини Жоау Фелишга бўшатиб берди.   

"Реал" ҳозир маълум вақт мобайнида рақибини ҳимояланишга мажбур қилмоқда. 

62-дақиқа. Ортида Винисиус келаётганини сезган Трипьер тўпни майдон ташқарисига йўллади.  

61-дақиқа. Начонинг навбатдаги қўпол хатосидан кейин "Атлетико" хавфли ҳужум уюштирди ва орадаги фарқни ошириш имкониятини кўкка совурди.  

60-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ва Асенсио ўрнига Вальверде ва Винисиус ўйинга қўшилди.

57-дақиқа. Ўзгариш! Меҳмонлар таркибида ўзгариш кутилганди, лекин биринчи бўлиб мезбонлар ўйинчи алмаштиришмоқда. Тома Лемар ўрнини Сауль Ньигесга бўшатиб берди.  

Тони Крооснинг узатмасидан кейин Лукас Васкес тўпни ерга туширмай зарба берди, лекин жуда ноаниқ. 

56-дақиқа. Ўнг қанотдан узатмадан кейин Стефан Савич тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбаси. 

55-дақиқа. Мезбонларда яна бир имконият, аммо яна Куртуа жамоаси жонига оро кирди.  

54-дақиқа. "Атлетико" ҳимоячиси Эрмосонинг актерлик маҳоратига баҳо бериш имконига эга бўлдик.  

53-дақиқа. "Атлетико"да яхши имконият, Варанниг тўп оширишдаги хатосидан кейин Суарес қулай нуқтага чиқиб бориб, зарба берди, Куртуа тўпни қайтарди. Такрорий уриниш эса ноаниқ чиқди.   

52-дақиқа. Каземиронинг узатмасидан кейин рақиб жарима майдонида пайдо бўлган Начо боши билан зарба йўллади, лекин Облак ўз ўрнида.  

51-дақиқа. Зизу шогирдлари яна ҳимоядан чиқиб кетишда муаммоларга дуч келмоқда.  

49-дақиқа. Асенсио чап қанотдан икки рақибга қарши борди ва йиқитилди, бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Тўп олдида Тони Кроос.   

48-дақиқа. Мана "Реал"нинг биринчи ҳужуми ва бурчак зарбаси амалга ошириладиган бўлди. Аммо бу сафар ҳам стандартдан жамоа наф чиқара олмади.  

47-дақиқа. Бўлимни мезбонлар фаолроқ бошлашди. Жарима зарбасидан кейин "Реал" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, лекин ҳар сафар меҳмонлар тўпни шеригига етказишда аниқ ҳаракат қилмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Жамоалар майдонга қайтишди. 

Қараса, ҳолат кескинлашиб кетиши мумкинлигини сезган Алехандро Эрнандес бўлимни якунлаб қўя қолди. 

45+2-дақиқа. Каземиро ва Лемар тўқнашувидан кейин ҳар икки томон рақибидан норози, лекин ҳакам ҳаммани тинчланишга чақирди.  

45+1-дақиқа. Тони Кроос жарима майдонига кирмай зарба йўллади, лекин ҳимоячига тегиб тезлигини йўқотган тўпни Облак қийинчиликсиз эгаллаб олди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Ҳисобда олдинда бораётган мезбонлар ўйин темпини туширишга уринмоқда.   

"Реал" футболчилари табиийки норози. "Атлетико" эса ҳакамнинг фикри ўзгариб қолмасидан жимгина, тезгина ўйинни бошлаб юборди. 

Бош ҳакам такрорий лавҳани ўзи кўриш учун кетди. Ўзиям бош ҳакам вазиятни 66 марта қайта кўрди ва пенальти йўқ деди. 

41-дақиқа. Ўйин тўхтатилди. Тўп Фелипенинг қўлига тегиб кетгани сабаб "Атлетико" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.  

39-дақиқа. Сал қолса Васкеснинг хатосидан кейин Суарес қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, лекин Вараннинг ёрдами билан испаниялик футболчи хатосини тўғрилади. 

37-дақиқа. Бензема тўпга тегмай, Родриго учун қулай вазият яратганди, лекин бразилиялик бундай ҳаракатни кутмаган кўринади, бироз шошиб қолди. 

35-дақиқа. "Атлетико" футболчилари майдон бўйлаб тўпни бир-бирларига ошириб, жуда эркин ҳаракат қилишмоқда.  

33-дақиқа. "Атлетико" чап қанотдан олдинга ўтди, лекин жарима майдонига узатилган тўп йўлига Начо тўғаноқ бўлди.  

31-дақиқа. Родриго олдинга ўтиб кетаётганида Эрмосо томонидан йиқитилди ва ўйинда тўхталиш. Крооснинг узатмасидан кейин иш хавфли вазиятгача етиб бормади.  

30-дақиқа. "Атлетико" футболчиларидан ҳужумда фол, Льоренте айбдор. 

28-дақиқа. Уххх! Каземиродан кутилмаганда ажойиб зарба ва Ян Облак бир амаллаб тўпни қайтариб юборди.

27-дақиқа. Лукас Васкес ва Рафа Варан тўп билан жарима майдонига бемалол кириб кетмоқчи бўлган Лемарни тўпсиз қолдиришди.  

24-дақиқа. "Атлетико"дан яна бир хавфли уриниш. Лекин Суареснинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпига ҳеч ким етолмади.  

22-дақиқа. Олдинга ташланган "Мадрид" табиийки рақибнинг қарши ҳужумларини ҳам унутмаслиги, улардан эҳтиёт бўлиши талаб қилинади. Ҳозир ана шундай имкониятлардан бири бўлди, лекин Чоло шогирдларининг уринишини Каземиро йўққа чиқарди. 

21-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Реал" кутилганидек олдинга ташланди ва рақиб дарвозаси томон анча жиддий босим уюштирмоқда.   

20-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни яна Карим зарба билан якунлади, лекин тўп яна дарвоза томон боришни истамади.  

17-дақиқа. Карим Бензема зарба берди, лекин унинг уриниши қовушмади.  

15-дақиқа. ГОООООООЛ! Луис Суарес ҳисобни очди. Начонинг тўпни олиб қўйиш ниятидаги отилиши самарасиз бўлди, собиқ "Реал"чи Льоренте катта ишни бажариб, вақтида Суаресга узатмани амалга оширди ва ... Луиснинг зарбасига шунчаки тасанно дейиш зарур.

12-дақиқа. "Реал" ўйин стартидан 10 дақиқалар ўтиб, мувозанатни тикламоқда ва тўпни энди кўпроқ ўзида сақлаб туриб, ҳужум уюштириш йўлларини изламоқда. 

10-дақиқа. Карим Бензема биринчи рейдини чап қанотдан амалга оширди, лекин тўп охирида айнан францияликка тегиб, майдонни тарк этди. 

9-дақиқа. Босимга тўп ҳам дош беролмади шекилли, бош ҳакам ўйинни тўхтатиб, уни алмаштиришни сўради. 

7-дақиқа. Ҳакам кечиктирилган фолни қайд этди ва "Реал" тўпни ўйинга киритилади. "Атлетико" вакиллари табиийки норози.  

Илк дақиқаларда мезбонлар катта устунликка эга бўлмоқда. 

5-дақиқа. Унча баланд бўйли бўлмасада Лука Модрич боши билан тўпни қайтариб юборди. 

4-дақиқа. Луис Суарес тўп олдида, унинг зарбасидан кейин ҳимоячи сабаб бурчак зарбаси амалга ошириладиган бўлди. Ўйиндаги биринчиси.

3-дақиқа. Рақибларни тепиш бошланди азизлар. Варан қоидани бузди.  

2-дақиқа. Бугунги беллашув нақадар муҳим эканлигини ҳозирги вазиятда Марко Асенсио ҳимояга қайтиб, қандай ҳаракат қилганидан ҳам билиб олиш мумкин. Испаниялик футболчи қанот ҳимоячисиданда орқароқда тўпни олиб қўйишда фаоллик кўрсатди.  

Беллашувдаги биринчи фол марказда Тони Кроосга нисбатан ишлатилди, Корреа айбдор. 

1-дақиқа. Ўйинни Карим Бензема бошлаб берди! Демак, кеттик. 

Бизни Ла Лиганинг жорий мавсумдаги энг муҳим беллашувларидан бири кутиб турибди. Айнан бугунги учрашув чемпионлик тақдирини ҳал қилиши мумкинлиги кўпчилик мутахассис ва мухлислар томонидан таъкидланди. Кўрамиз, майдонда ишлар қандай кечаркин?!

Ҳар икки клуб футболчилари майдонга тушиб келишди. Эътибор бериб улгурганингиз, меҳмонлар таркибида ҳали қайтмаса керак дейилгани, Карим Бензема илк дақиқалардан ўйинни бошлайдиган бўлди. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Атлетико" – "Реал Мадрид"
7 март, 20.15, "Ванда Метрополитано"
"Атлетико" – Облак, Эрмосо, Фелипе, Савич, Триппьер, Льоренте, Коке, Лемар, Карраско, Корреа, Суарес.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Кроос, Родриго, Модрич, Асенсио, Бензема.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

+13   
07 мар 22:05:33
музаффар барса
Реал голига биринчи марта роса хурсанд булдим.
+12   
07 мар 22:15:11
Ma'rufjon Xalilov
Atletiko va Real o'rtasidagi bahsda Barselona g'alaba qozondi
+9   
07 мар 22:15:50
fanat Dinamo Samarkand
Каземиро ва Бензема тики-така стилида супер голни жойлаб куйдию))гап юк ла лигада интрига кайтганидан хурсандмиз реалга кейинги уйинларда омад
+8   
07 мар 22:11:00
музаффар барса
Бу хисоб барселона фойдасига.
+7   
07 мар 22:11:10
Пресс Секретарь
Madrid derbisida Barselona g'alaba qozondi! xD
+4   
07 мар 22:23:51
Aziz barca
Realga bunchali muhlislik qilaman deb oylamovdim sharxlovchiyam barsani muhlisi wekilli uyam juda xursand boldi xdxdxd
+4   
07 мар 22:22:11
Uzbeks Number one
Bugun Barsa fanatlari Real Madrid fanatlarini 5-6yildan beri asabiylashishiga majbur qiladigan xissiyotni xis qilishdi ya'ni Benzemani gol uromagan vaziyatlarida rasa so'kishkan bo'sa kere shuyam xujumchimi dib )))
+4   
07 мар 20:33:50
ovechkin 64
Барса шундай голядор футболчини кулдан чикардия.
+3   
07 мар 22:25:35
Luiz suarez 9
TimaX фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иди на хуй минус босиб ўтирган барсачилага, қўтоғимга осилмаларинг, хали Реал ёриб ташийди санлани каманденгни
Basharangni mundo oynaga qarap kor latta kimga oxshisan suchara man sani real ingga nisbatan nito gap qimagaman ozinda bol erke bosen xotinlaga oxshap gap kovlama dibil
+3   
07 мар 22:19:54
Sardorbek..Real M
Atletiko katta extimol bn 1-o'rinni saqlab qololmasa kere chempionlik Real va Barsa o'rtasida aniqlanadi menimcha
+3   
07 мар 22:19:26
Real__Buxoro
Qoil barsa uchun fantastik hafta bugun ular yutishdi
+3   
07 мар 22:10:45
Mю@@##
Уйинга мос равишда адолатли натижа булди менимча
+3   
07 мар 21:15:30
sobirov
Исмоилжон_2288 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Реал учун бу уйинда энг ёмон натижа бу дуранг. Шунинг учун ютказган такдирда хам унча ачинишмаса керак. Менимча Реалга Барселона чемпион булганидан кура Атлетико чемпион булса яхши булса керак.
Barselonaga ham shunday Real Madrid Chempion boʻlgandan koʻra Atletiko chempion boʻlgan yaxshi
+3   
07 мар 21:11:18
Хонмирзо
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
AKA MAN GAPNI TUG'RI BOSHLADIM MEN YUSUFJONMAS FARUXMAN AGAR SIZNI ISMINGIZ SHUNAQA BULSA OTAM ISMI BILAN ADASH EKANSIZ KECHIRASIZU AGAR SHU VAZIYATDA REAL MAS BARSA TURIBTI SHU JOYDA YUQORIDAGI GAPLARNI MAN AYTSAM ULAR AYTISHARDI AGAR AYTAYLIK ATLEJIKO BILAN REAL OCHKOSI FARQI 1 OCHKO BULIB OXIRGI TURDA ATLETIKO BILAN BARSA UYNAB BARSA YUTIB REAL YUTIB CHEMPION BULADIGAN BULSAYAM E ATLETIKO BULAVERSIN DERDIM
Кечирасиз Фарруҳбек, исмингизни хато ёзибман. Ҳа энди ҳаммани ўз қараши борда, барчани мажбурлаб битта қолипга солиб бўлмайди ахир. Асабни асраб футбол кўраверайлик, ким нима деса деяверсин, ҳамма ўзидан келиб чиқиб фикрларини билдиради. Сизга ёқмаса минус босиб ўтиб кетаверасиз, бўлди тортишиб юрмангда.
+3   
07 мар 20:56:22
Хонмирзо
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
XUDODAN BOSHQA XECHKIMDAN QURQMIMAN
Салом. Мени яхши билсангиз керак, шу сайтнинг энг эски юзерларидан бириман. Сиз менимча болаларимдан ҳам кичиксиз, катта гапирманг, барчамиз аввало аллоҳдан, ота онамиздан ва қонундан қўрқамиз. Битта гап, душман орттиришдан ҳам қўрқиш керак, сизга ҳақ гапни айтишди, тинчгина футбол кўринг, нима қиласиз асабга ўйнаб. Реални сиз каби мухлиси бор деб ўйламагандим, бир Испан жамоаси учун юртдошларини беҳурмат қиладиган.
Саломат бўласиз Юсуфжон, ўйлайманки тинчгина футбол кўрамиз.
Р.С. кимдир Реалга тош отса бемалол савол жавоб қилаверинг.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика