UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Ла Лига. "Атлетик" - "Реал Мадрид" 0:1 (Матнли трансляция) Янгиликлар

Ла Лига. "Атлетик" - "Реал Мадрид" 0:1 (Матнли трансляция)

Испания чемпионати 34-тури доирасида "Атлетик Бильбао" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилди.

Ўйиннинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


"Реал Мадрид" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Рақибларига эса сабр тилаб қоламиз.

Бўлди, шу паллада ўйин якунланди. "Реал Мадрид" ўта қийин ғалабани қўлга киритди ва навбатдаги муҳим уч очкога эга бўлди. 

90+6-дақиқа. Майдонда жанжал бошланиб кетди. Футболчилар бир-бирларини туртиб юришибди. Модричга нисбатан Муньяин қўпол ўйнаганди. Карвахаль дарҳол жавоб берди.  

90+5-дақиқа. Футболчилар Зиданга 1та тўп фарқи билан ютамиз деб ваъда беришган шекилли, яхши имконият бўлишига қарамай, олдинга ўтишни исташмади. 

90+4-дақиқа. Ўзгариш. Бензема ўрнига Лука Йович ўйинга қўшилди.  

90+3-дақиқа. Каземиро жамоа сардоридан қолишмасликка қарор қилди. Майдон марказига яқин ҳудудда кескин ҳаракати учун сариқ карточка билан "сийланди". 

90+2-дақиқа. Сариқ карточка. Серхио Рамос огоҳлантирилди ва кейинги учрашувни ўтказиб юборади.  

90+1-дақиқа. Мезбонлар кетма-кет икки бор бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ бундан наф чиқмади.  

Ўйиннниг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. "Атлетик" гоҳ у қанотдан, гоҳ бу қанотдан олдинга ўтишга ҳаракат қиляпти. Лекин иш зарбагача етиб бормаяпти.  

87-дақиқа. Кроос билан комбинация амалга оширган Карим Бензема қулай вазиятдан зарба берди, Унай Симон ўз ўрнида. 

86-дақиқа. Рақибни тўпсиз югуришга мажбур қилган "Реал" охири бўш ҳудуд топа олди, Модрич олдинга ўтди ва жарима майдонига кириб келаётган Тони Кроосга тўпни узатди, аммо германиялик ета олмади.  

85-дақиқа. Ўзгариш. Феде Вальверде ўрнига майдонга Тони Кроос тушди.

84-дақиқа. Ҳимоядаги хатодан сўнг "Реал" дарвозаси олдида яна хавфли вазият юзага келди. Лекин Модрич ва Рамос жон ҳолатда қаршилик кўрсатиши оқибатида "Атлетик" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади. 

83-дақиқа. Каземиро "подкатда" зўр ўйнади ва зарба беришга тайёрланаётган рақиб режаларини бузиб юборди. 

81-дақиқа. Винисиус чап қанотдан олдинга олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин омади чопмади. 

79-дақиқа. Энди "Атлетик Бильбао" олдинга боришдан бошқа чораси қолмади. Мезбонлар яхши ҳужум ташкиллаштирди, аммо охирги пасда хатога йўл қўйилди.

Ҳа, Серхио Рамос яна гол урди. Бу борада у нафақат баъзи ҳужумчилар, балки клублардан ҳам самаралироқ ўйин кўрсатмоқда.    

76-дақиқа. Ҳакам футболчилар чанқоқларини қонлдириб олишлари учун имконият яратиб берди. 

74-дақиқа. Рамос энди ўзи сал қолса пеналтьти белгиланишига сабабчи бўлиши мумкин эди. Лекин ҳакам жим.  

Сардор аниқ зарба берди ва дарвозабон қанчалик уринмасин, тўпга ета олмади!

72-дақиқа. ГОООООЛ! Тўп олдида Рамос, зарба ва гол!  

71-дақиқа. Ҳакам такрорий лавҳани кўрди ва қоида бузилган деб топди.  

69-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! "Реал" кетма-кет ҳужум қилди ва зарба беришга ҳаракат қилди, лекин мақсадига ета олмади. Киришларнинг бирида Марселога нисбатан қоида бузилди ва пенальти.  

67-дақиқа. Рауль Гарсия яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, лекин зарбани чўзиб юборди.

65-дақиқа. Бензема қанотга ўтиб олди, айнан унинг узатмасидан кейин жамоадоши зарба беришга уриниб кўрди, лекин тўп жуда ноаниқ кетди. 

64-дақиқа. Ўзгариш. Мезбонлар таркибида ўзгариш. Унаи Лопес ўрнига Микель Весга ўйинга қўшилган бўлса, Иньиго Кордобани Оскар де Маркос алмаштирди.   

62-дақиқа. "Реал" яна бурчак зарбаси ишлаб олди. Лука Модрич зарбани амалга ошириб берди, тўп Рамосга етиб борди, лекин испанияликнинг зарбаси кучсиз ва бироз ноаниқ чиқди.

60-дақиқа. Ўнг қанотда Родриго Вальверде билан ўзаро тушуниб ҳаракат қилишди ва бразилиялик яхши вазиятга чиқиб борди, лекин охирги зарбани беришга улгурмади. 

59-дақиқа. Милитао-Уильямс қарама-қаршилиги давом этади. Ва яна ҳужумчи ўйин қоидасини бузди. 

57-дақиқа. "Атлетик" футболчилари ҳам имкон туғилса ҳужум уюштира олишлари, комбинацион ўйин кўрсатишларини намоён қилишди. 

55-дақиқа. Ҳужумга қўшилган Рамос йўл-йўлакай рақибининг бошига уриб кетгани маълум бўлди. Тўп "Атлетик" футболчиларига ўтди.  

54-дақиқа Меҳмонлар кўпчилик бўлиб олдинга ўтиб кетганидан "Атлетик" фойдаланиши мумкин эди. Лекин қанотдан узатилган тўпга Тибо Куртуа чиқиб келиб, хавфни бартараф этди.  

53-дақиқа. "Реал Мадрид" ўйиндаги биринчи бор бурчак тўпини амалга оширади.

51-дақиқа. "Реал" иккинчи бўлимда фаолроқ ўйнашга интилмоқда. Ҳужум кетидан ҳужумлар, тўп олдириб қўйилган вазиятда дарҳол футболчилар курашга киришмоқда. Мезбонлар эса ҳамон жуда ҳотиржам ўйнашмоқда. 

50-дақиқа. "Атлетик" ҳужумга ўтди, Карвахальнинг йиқилиб тушгани сабаб ҳужум янада хавфли тус олиши мумкин эди, лекин жарима майдонига оширилган тўпни Каземиро қайтаришга муваффақ бўлди. Бу вазиятда Родриго ҳимояга келиб ёрдамлашганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. 

49-дақиқа. Яхши имконият бўлиши мумкин эди. Аввалига Карим Бензема тўпни қабул қилди, лекин зарба бера олмагач, Модричга оширди, лекин кеч қолганди.  

48-дақиқа. Майдон маркзида Серхио Рамос рақибдан чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни олиб қўйди, лекин оёғидан зарба қабул қилиб олди. 

47-дақиқа. Биринчи бўлимда бўлгани каби "Реал Мадрид" тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда ва рақиб дарвозаси томон йўл изламоқда. Ҳужумни Лука Модрич унча кучли бўлмаган зарбаси билан якунлади. 

Иккинчи бўлим бошланди!

Сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабаб кейинги ўйинни ўтказиб юборадиган Рауль Гарсия ҳали ҳам ўша вазиятдан норози. У атайин рақибининг оёғини босмаганини трибуна ости-йўлакчасида Куртуага тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин нима фойда. 

Шу тариқа, биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади - 0:0. 

Тўп жарима майдонига оширилди, лекин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

45+2-дақиқа. Тўп байроқча қотирилган таёқчага тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Таймдаги биринчи бурчак тўпи! 

45+1-дақиқа. Марко Асенсионинг ажойиб узатмасидан сўнг Карим Бензема яхши имкониятга эга бўлди, боши билан зарба беришга интилди, бироқ тўп дарвозага боришни истамади.   

Бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди!

Биринчи бўлимда Федерико Вальверде майдонда кўринмагандек. 

43-дақиқа. Бу сафар ҳам "қаймоқранглилар" рақибни тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймади.  

42-дақиқа. Каземиро тўп оширишда хатога йўл қўйди, лекин "Реал" рақибни қарши ҳужумга ўтқизмади.  

41-дақиқа. Уильямс ва Милитаонинг пойгасига гувоҳа бўлдик. Якунда ҳужумчи тўпга ета олмагач, қоидани бузди. 

40-дақиқа. Тўп учун курашда Марселога нисбатан қўполлик учун Рауль Гарсияга сариқ карточка кўрсатилди. 

38-дақиқа. Родриго тўпни олиб қўйиб қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, лекин у билан "девор" ўйнаган Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

36-дақиқа. Иньяки Уильямс яна бирга-бир вазиятга чиқиб борди, тўпни Куртуанинг устидан ташлаб қўймоқчи бўлганди, лекин аниқлик етишмади. Такрорий лавҳада ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини кўринди.  

35-дақиқа. Ўйин қоидасини бузиш бўйича ҳам тенглик 4:4

Ўйинни бевосита стадионда кузатаётган мана бу инсонни танисангиз керак.

Ҳакам футболчиларни сув ичиб олишга таклиф қилди!

Йерай Альварес трибунада ўтириб, ўйинни кузатишда давом этмоқда. Афтидан, оёқ мушакларида жароҳат юзага келган кўринади.  

30-дақиқа. Ўйин темпи у қадар юқори эмас, хатога йўл қўйган тақдирда футболчилар майда фоллар эвазига рақиб ҳужумини тўхтатиб қолишмоқда. 

28-дақиқа. Тўпни узоқ вақт назорат қилган "Реал" охири чап қанотдан олдинга ўтди. Асенсио тўпни жарима майдонига кириб борган Марсело томон узатди, лекин бразилиялик футболчи тўпга етиб бордию, ўзи хоҳлагандек узатмани амалга ошира олмади.  

25-дақиқа. Марсело қанотдан олдинга ўтаётган Модрични тўп билан таъминлади, лекин рақиб хорватияликка қарши қоидани бузди. 

23-дақиқа. Каземиро қоидани бузди, мезбонлар жарима зарбасидан наф чиқара олишмади. Лекин дарҳол тўпни олиб қўйиб, хавфли вазиятга эга бўлишди. Уильямс қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, лекин тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди.   

22-дақиқа. Марко Асенсионинг қанотдан узатмасидан кейин тўп узоқ бурчакда турган Родригога етиб борди, бразилияликнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

21-дақиқа. Ўзгариш! Марказий ҳимоячи Йерай Альварес ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига Унаи Нуньес ўйинга қўшилди. 

19-дақиқа. Иняки Уильямс яна катта тезликда Рамосни ортда қолдирганди, лекин Эдер Милитао босиқлик билан тўпни ҳужумчидан олиб қўйди. 

18-дақиқа. Родриго қанотда тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтмоқчи бўлди, аммо ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. 

16-дақиқа. Мана шундай ҳужумлардан бири. "Атлетик" ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўп жарима майдончаси ичига етказиб берилди, бош билан яхши зарбадан кейин Куртуа жамоасини қутқарди.   

15-дақиқа. Ўз навбатида "Атлетик Бильбао" ҳам ўйин бундай давом этишига қарши эмасдек. Улар тўпни рақибга бериб, кам сонли ҳужумларда ўз омадини қидирмоқчи.

12-дақиқа. "Реал Мадрид" тўпга эгаликни қўлга олгандек, аммо ҳозирча чинакам хавфли вазият яратиш қийин бўлмоқда.  

8-дақиқа. "Реал"ни бугун осон ўйин кутмаётгани илк дақиқаларда исботини топмоқда. Басклар курашларга киришда ҳам, ҳужумга ўтаётганда ҳам ишонч билан ҳаракат қилмоқда. 

6-дақиқа. Серхио Рамос кутилмаганда шошилиб қолди ва тўпни Иняки Уильямсга ўтказиб юборди, лекин Куртуа ўз вақтида чиқиб келиб, хавфни бартараф этди. Такрорий лавҳада ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани кўринди.

4-дақиқа. Асенсионинг кучли зарбасидан кейин Унай Симон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди, Карвахаль оширган тўпга эса Бензема кўнгилдагидек зарба бера олмади!

3-дақиқа. Хавфли жарима зарбаси белгиланди. Бензема йиқитилди.

2-дақиқа. "Реал Мадрид" секин-аста ҳужумга ўтишга уринмоқда. 

Ўйин бошланди! Бизни курашларга бой, чиройли голлар уриладиган ажойиб ўйин кутиб турибди деб умид қиламиз.

Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

Зидан асосий таркибда баъзи ўзгаришларга қўл урди. Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, бугун чемпионлик масаласи ҳал бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бу ўйиндан кейинроқ "Барселона" сафарда "Вильярреал"га қарши тўп тепади. Чемпионлик учун курашаётган ҳар икки клубни қийин ўйин кутиб турибди. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

Атлетик – Реал Мадрид

17.00, «Сан Мамес»

Атлетик – Унаи Симон, Мартинес, Капа, Йерай Альварес, Берчиче, Унаи Лопес, Дани Гарсия, Рауль Гарсия, Кордоба, Муниаин, Уильямс.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Милитао, Марсело, Каземиро, Вальверде, Родриго, Модрич, Асенсио, Бензема.

Сайтимизда учрашувни матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади.


ЯНГИЛАШ


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика