UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  174 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  42 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Ла Лига. 2021 йилнинг илк – 17 тур учрашувлари превьюси Янгиликлар

Ла Лига. 2021 йилнинг илк – 17 тур учрашувлари превьюси

Янги йилнинг иккинчи кунида турибмиз.

Ҳали ҳам байрам тугамаган кўпчилик учун, Испанияда эса футболчилар Ла Лиганинг 17-турини бошлаш арафасида. Испания чемпионатидаги 2020 йилнинг охирги тур ўйинлари қандай кечди, қисқача тўхталамиз. 

Гранд жамоалар – “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўз рақиблари билан дурангга имзо чекди: 1:1. “Леванте” ўз майдонида “Бетис”ни қабул қилди ва бир киши кам бўлса-да 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. Мадриднинг “Атлетико”си эса “Хетафе”ни минимал ҳисобда таслим этди. Чемпионат турнир жадвалидаги ҳолати, ўйинлар натижалари билан батафсил бу ерда ЖАДВАЛ танишишингиз мумкин.

Энди эса, бошланажак 17-турнинг айрим ўйинлари анонсига тўхталиб ўтамиз.   


“Кучли учлик”ка интилаётган “Севилья” меҳмонда “Бетис”га қарши

Ўтган турда 4 та тўп ўтказиб юборган “Бетис” ўз уйида айни вақтда 4-поғонада бораётган “Севилья”ни қабул қилади. Турнир жадвалида ўйинлар сони жиҳатдан “Бетис” кўпроқ ўйин ўтказган – 16 та. “Севилья” эса 14 баҳсда иштирок этганига қарамай анчагина яхши натижа қайд этмоқда. 4 бор мағлубиятга учраган севиляликлар, “Бетис”да эса мағлубиятлар сони 9 та. Янги йилни яхши бошлашга икки жамоа ҳам ҳаракат қилиши катта эҳтимол. 2 январь Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланувчи ўйин барчасига ойдинлик киритиб беради. 

Ўзаро ўйинлар: Жами ўтказилган 116 учрашувдан 34 тасида “Бетис”, 56 тасида эса “Севилья” ғалаба қозонган. 26 баҳс дуранг билан якунига етган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Вилям Карвалю, Сидней, Марк Бартра, Клаудио Браво, Виктор Камараса (“Бетис”). Серхио Эскудеро, Томаш Ватслик (“Севилья”).


Ўтган турда дуранг ўйнаган “Реал Мадрид”, ўтган тур ғалабага эришган “Сельта”га қарши

“Реал Мадрид” 16-турда “Эльче”га қарши меҳмонда кечган баҳсда дуранг ўйнади (1:1). “Сельта” эса “Уэска”ни ўз уйида мағлуб этди (2:1). Мадридликларнинг дурангги уларни пешқадам “Атлетико”дан 2 очкога ортда қолдириб юборди. Қўшимчасига, “Реал” “Атлетико”га қараганда 2 ўйин кўп ўтказган. “Сельта”да вазият бироз бошқачароқ. Жамоа 8-поғонада ва мағлуб бўлган тақдирда ҳам пастга тушиб кетмайди. Бир ўрин пастдаги “Кадис” билан очколар фарқи эса 4 тани ташкил этади. Ушбу баҳс 2 январдан 3 январга ўтар кечаси 01:00 да старт олади. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасидаги 108 ўйиндан 62 тасида “Реал Мадрид”, 29 тасида эса “Сельта” 3 очколик бўлган. 17 ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Родриго (“Реал Мадрид”). Давид Хунка, Серхио Алварес, Кевин Васкес (“Сельта”).


Пешқадам “Атлетико” ўртамеёна “Алавес” меҳмони бўлади

Икки жамоа ҳам 2020 йилни яхши якунлади дейиш мумкин. Мадридликлар ўз майдонида 3 очкога эга чиқишган бўлишса, “Алавес” жамоаси меҳмонда “Осасуна” билан дуранг ўйнади. Энди эса ўз майдонида пешқадам жамоани қабул қилади. 13-ўринни банд этиб турган жамоадан ташқари яна 2 клуб бир хил – 18 очкодан жамғаришган. “Атлетико” эса “Реал”дан 2 очкога устун. Қисқаси, иккисининг ҳам мағлубиятга учрашга ҳақлари йўқ. Ушбу ўйин 3 январь куни 20:15 да старт олади. 

Ўзаро ўйинлар: Умумий 22 ўйиннинг 12 тасида “Атлетико Мадрид”, 5 тасида “Алавес” ғалабага эришган. Яна 5 учрашув эса дуранг натижа билан якунига етган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Пере Понс, Родриго Эли (“Алавес”). Эктор Эрера, Иво Грбич (“Атлетико Мадрид”).


Ўртамеёналар сафига кириб бораётган “Барселона” аутсайдер “Уэска”га қарши

“Барселона” учун 2020 йил омадли келди дейиш қийин. Карантиндан кейинги футболни эслайдиган бўлсак, “Бавария”га учралган мағлубият билан 2019/20 йилги мавсум эсда қолган. Янги мавсумнинг аввалида эса бир қатор мағлубият, дуранглардан боши чиқмай қолган каталонияликлар эндигина ўзига келди деганда, ўтган тур яна дуранг ўйнади. Аммо бу сафарги рақиб аутсайдер “Уэска”. 16 ўйиндан сўнг атиги 1 бор ғалаба қозонган жамоа 20-ўринда. Аммо ўз майдонида бўладиган баҳсда сал бўлса ҳам қўшимча куч бўлиши мумкин. Ушбу ўйин 3 январдан 4 январга ўтар кечаси 01:00 да старт олади. 

Ўзаро ўйинлар: Жами бўлиб ўтган 4 баҳсдан 3 тасида “Барселона” ғалаба қозонган. 1 ўйин эса дуранг билан якунига етган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Антони Валера, Пабло Маффео, Сандро Рамирес (“Уэска”). Ансу Фати, Серхи Роберто, Жерар Пике (“Барселона”).


Турнинг сўнгги ўйини: “Валенсия” – “Кадис”

Ўртамеёналар жанги дейиш ҳам мумкиндир, балки. Аммо, натижа эътибори билан қарайдиган бўлсак, “Валенсия”да ҳолат бирмунча ёмонроқ. Жамоа 17-поғонада бормоқда айни вақтда. Бор-йўғи 3 бор ғалабага эришган 16 ўйиндан. “Кадис” эса 5-6 тур олдин ЕЧЛга йўлланма берувчи поғоналарда юрган бўлса, ҳозир 9-ўринни банд этишган. Бу жамоаларнинг икки ҳам бир хил: 16 тадан ўйинда иштирок этишган. Икки жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Бунда, ким қандай натижада қайд этишини эса 4 январь куни тунда – 01:00 да бўлиб ўтадиган ўйин давомида кўрамиз.   

Ўзаро ўйинлар: Испания чемпионати доирасида бўлиб ўтган 22 баҳснинг 13 тасида “Валенсия”, 4 тасида “Кадис” ғалаба қозонган бўлса, 5 учрашувда томонлар 1 очкодан бўлишиб олишган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Габриел Паулиста, Яспер Силлессен, Уго Гилямон, Тони Лато, Урош Рачич (“Валенсия”). Аугусто Фернандес (“Кадис”).


Шунингдек, 2021 йил ҳисобида Испания чемпионатидаги дастлабки турда қуйидаги ўйинлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган:

02.01  18:00  (Тошкент вақти)  “Вильярреал” – “Леванте”

02.01  22:30  (Тошкент вақти)  “Хетафе” – “Вальядолид”

03.01  18:00  (Тошкент вақти)  “Атлетик Бильбао” – “Эльче”

03.01  22:30  (Тошкент вақти)  “Эйбар” – “Гранада”

03.01  22:30  (Тошкент вақти)  “Реал Сосьедад” – “Осасуна”


Янги йилни футбол билан қарши олинг!


Оғабек Самисов тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика