

31 ёшли мексикалик ҳужумчи "Лос-Анжелес Гэлакси" билан 3 йилга мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди. Унга кўра Чичарито йилига 6,5 миллион евро маош олади. АҚШ жамоаси "Севилья"га 9 миллион евро тўлайди.
Маълумот учун, Чичарито Ла Лиганинг жорий масумида 9 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.




