

Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатди. “Кёльн” раҳбарияти 26 ёшли футболчини қишки трансфер бозори чоғида ижарага олишни мақсад қилган. Шюррле “Боруссия” сафида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушган, у ҳам бўлса Германия Кубоги доирасидаги учрашувда.
Маълумот учун, Андре Шюррленинг “Боруссия” билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Ярим ҳимоячининг Дортмунд клубидаги асосий рақобатчиси украиналик Андрей Ярмоленко ҳисобланади.




