КХДРда афсонавий футбол жамоаси яратишни режалаштиришмоқда

Aslanov Jasurbek
4 авг 2016, 17:17
КХДР футбол ассоциацияси 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ўйинларига энг юқори ўринлар учун курашадиган жамоа тайёрламоқчи.

КХДР футбол ассоциацияси бош котиби Ким Чжон Маннинг сўзларига кўра, мамлакатда афсонавий жамоа пайдо бўлиши керак. Аввалига турли ёш тоифасидаги энг иқтидорли йигитлар йиғилади ва кейин улар билан юқори даражали мутахассислар ишлашади. 2020 йилги олимпия ўйинларига борадиган КХДР терма жамоасини новегиялик Йорн Андерсен бошқаради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: KCNA