UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди Янгиликлар

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди

Шунингдек, у жанубий кореялик журналистга ўз мамлакатининг номини тўғри айтиши лозимлигини уқтирди.

Япония аёллар терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси (Шимолий Корея)ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Жамоалар иштирокидаги илк ўйинда ҳисоб очилмаганди. Жавоб учрашувидан сўнг Шимолий Корея аёллар терма жамоаси бош мураббийи Ри Ю Ил жамоаси Олимпия ўйинларига йўл олмаганидан афсусда эканлигини айтиб, кўзёшларини тия олмади.

Шунингдек, у мазкур учрашувдан аввалги матбуот анжуманида “Шимолий Корея” атамасини ишлатган Жанубий Корея журналистидан норозилигини билдирди.

Мухбир "Шимолий Корея аёллар футбол жамоасининг бунчалик кучли қаршилик кўрсатганига ҳайронман" деган сўзини тугатмасидан туриб, "Кечирасиз, лекин мамлакат номини тўғри айтиш керак. “Биз Шимолий Корея жамоаси эмас, Корея Халқ Демократик Республикаси жамоасимиз”, дея жавоб қайтарган Ри Ю Ил.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика