КХДР 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё Кубогида гол урди

Narzulla Saydullayev
14 янв 2015, 12:47
КХДР терма жамоаси ОК-2015 иккинчи турида Саудия Арабистонига қарши баҳсда ҳисобни очди.
Рянг Йонг Ги томонидан урилган гол корейслар учун жуда аҳамиятли бўлди. Сабаби 1992 йил 3 ноябрь куни КХДР БААга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Корейслар шундан сўнг 23 йил давомида Осиё Кубокларида умуман гол ура олишмаганди.

Шу тариқа КХДРнинг Осиё Кубогидаги голсиз серияси якунига етди.

1992
БАА - КХДР 2:1

2011
КХДР - БАА 0:0
Эрон - КХДР 1:0
Ироқ - КХДР 1:0

2015
Ўзбекистон - КХДР 1:0
КХДР - Саудия Арабистони 1:1 (биринчи бўлим)

 
Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›