Кварацхелиянинг машинаси топилди ва унга қайтариб берилди

Sherzod Nurmatov
4 ноя 2022, 15:59
Неаполь – нафақат қуёш, денгиз ва пиццага бой, балки жиноятга мойил шаҳар ҳамдир.

Буни тунда ухлаб ётган вақтида машинасисиз қолган "Наполи"нинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия ҳам билди.

Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги хабарига кўра, грузиялик футболчи узоқ вақт қайғуга ботмади – полиция машинани тезда Аверса деб номланган ҳудуддан топди.

Эътиборлиси, Кварацхелия мудҳиш ҳодисага қарамасдан, машғулотлардан қолмаган. Воқеа содир бўлганидан 24 соат ўтмай полиция машинани эгасига қайтариб берган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ITASportPress

Сўнгги янгиликлар

Барча ›