Квальярелла А Сериядаги 500-ўйинини ўтказди

Mirjalol Normatov
23 май 2021, 17:55
Шанба оқшомида "Сампдория" А Сериянинг сўнгги тури доирасида "Парма"ни мағлуб этди.

Ушбу баҳс Фабио Квальярелла учун А Сериядаги 500-учрашув бўлди. Кечаги тунда киритилган уч голнинг биттаси айнан ушбу футболчининг ҳисобига ёзилди.  Қайд этиш керак, у А Серияда 177 гол урган. Икки мавсум олдин у лига тўпурари бўлганди.

"Сампдория" ушбу мавсумни 9-ўринда якунлади. Фабио эса бу клубга 2016 йили ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›