UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  14 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5 Янгиликлар

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5

Европа миллий чемпионатиларидаги эътиборга молик сенсацион натижалар билан таништириб ўтамиз.


5-ўрин.

Италия чемпионати, 4-тур. Турнир жадвали

Рома – Сассуоло 2:2 (1:2, 1:0)

«Стадио Олимпико»

Голлар
: 0:1 – 22 Дефрель, 1:1 – 36 Тотти, 1:2 – 44 Политано, 2:2 – 49 Салах.

Рома
– де Санктис, Манолас, Торосидис, Майкон (Флоренци, 64), Рюдигер, Наингголан, де Росси, Салах, Пьянич, Итурбе (Яго Фальке, 50), Тотти (Джеко, 72).

Сассуоло
– Консильи, Каннаваро, Пелузо, Гаццола, Ачерби, Миссироли, Маньянелли, Данкан (Бьондини, 59), Политано (Берарди, 81), Флоро Флорес (Сансоне, 64), Дефрель.

Огоҳлантиришлар
: Политано (40), Майкон (57), де Росси (73), Сансоне (86), Пелузо (88).

"Рома" бу турда кутилмаганда ўз майдонида "Сассуоло" билан дуранг ўйнаб қўйди. Рим афсонаси Франческо Тотти ўзининг "Рома" сафидаги 300-голини киритган учрашувда мезбонлар ғалаба нашидасини сура олишмади. "Барселона" билан Европа чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда дуранг ўйнаган "Рома" бу сафар ҳам "Олимпико"да рақибларидан устун бўла олишмади. Бу албатта Италияда ўтган ҳафтадаги энг кутилмаган натижа бўлди.


4-ўрин.

Испания чемпионати, 4-тур. Турнир жадвали

Севилья – Сельта 1:2 (0:2, 1:0)

«Рамон Санчес Писхуан»

Голлар: 0:1 – 15 Нолито, 0:2 – 26 Васс, 1:2 – 54 Льоренте.

Севилья – Рико, Мариано, Андреолли, Колодзейчак, Коке, Крыховяк, Нзонзи, Витоло (Крон-Дели, 30), Банега (Льоренте, 46), Рейес (Коноплянка, 73), Гамейро.

Сельта –   Альварес, Мальо, Кабраль (Фонтас, 58), Гомес, Кастро, Васс, Фернандес, Орельяна, Эрнандес (Радоя, 63), Нолито, Аспас (Гвидетти, 79).

Огоҳлантиришлар: Гомес (6), Банега (40), Кастро (45), Крыховяк (51), Аспас (58), Рейес (65), Мальо (72), Фернандес (87), Орельяна (87).

Четлатиш: Кастро (90).


 Испания чемпионатида энг кутилмаган натижа сифатида "Севилья"ни ўз майдонида "Сельта"га имкониятни бой берганини келтириш мумкин. Европа лигасининг амалдаги соҳиби чемпионат доирасида "Сельта"ни доғда қолдиришни уддасидан чиқмади. Бу натижа "Севилья"нинг турнир жадвалидаги мавқеига путур етказгани аниқ. Васс ва Нолитонинг голларига майдон эгаларидан фақатгина Льоренте жавоб қайтара олди. Бу эса табиийки "Севилья"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.


3-ўрин.

Бундеслига, 5-тур. Турнир жадвали

Вердер – Ингольштадт-04 0:1 (0:0, 0:1)

«Везерштадион»

Гол
: 0:1 – 90, пенальти Хартманн.

Вердер
– Видвальд, Гебре Селасси, Лукимья, Вестергор, Гарсия, Баргфреде, Фритц (Кроос, 73), Гарсия (Писарро, 46), Бартельс, Юханнссон (Озтуналы, 80), Уджа.

Ингольштадт-04
– Озджан, Левельс, Матип, Хюбнер, Зуттнер, Гросс, Рожер, Моралес, Лекс (Брежери, 90), Хинтерзеер (Хартманн, 67), Лекки (Качунга, 88).

Огоҳлантиришлар
: Хюбнер (26), Гросс (28), Зуттнер (39), Гебре Селасси (56), Лукимья (66), Моралес (82), Писарро (86).

Четлатиш
: Баргфреде (90).


"Вердер" чемпионат доирасида 5-турда ўз уйида бундеслига дебютанти "Ингольштадт"ни меҳмон қилди. Кескин курашларга бой кечган беллашувда барча масала ўйиннинг сўнгги дақиқасида ҳал этилди. Учрашувнинг 90-дақиқасида "Вердер" футболчиси Баргфредега қизил карточка ва мезбонлар дарвозаси томон белгиланган пенальти якунда "Ингольштадт"нинг ғалабасига замин яратди. "Вердер" эса ўз майдонида ўтган баҳсда очкосиз қолишга мажбур бўлди.


2-ўрин

Франция чемпионати, 6-тур. Турнир жадвали

Реймс – ПСЖ 1:1 (0:0, 1:1)

«Огюст Делон»

Голлар
: 1:0 – 83 Сьебатшо, 1:1 – 84 Кавани.

Реймс
– Агасса (Пласид, 24), Траоре, Манди, Вебер, Синьорино, Канкава, Дево, Бюло, Онианге (Диего, 55), де Превиль, Кье (Сьебатшо, 77).

ПСЖ
– Трапп, ван дер Виль, Тиаго Силва, Маркиньос, Курзава, Верратти, Стамбули (Матюиди, 76), Пасторе, Лукас (Кавани, 65), Ибрагимович, Лавесси (Ди Мария, 66).

Огоҳлантиришлар
: Канкава (4), Стамбули (67), Кье (74), Матюиди (80).

Франция чемпионатининг 6-турида ПСЖ жамоаси яна дуранг қайд этди. Ўтган сафар ҳам "Бордо" билан ўйинда дуранг ўйнаган парижликларга бизнинг "хит-парад"имизга тушиш ёққан кўринади. Лоран Блан жамоаси бу сафар "Реймс" билан ўйинда рақиб қаршилигини енгишга муаммоларга дуч келди. ПСЖ таркибида ушбу мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган Эдисон Каванининг ягона голи парижликларни мағлубиятдан сақлаб қолди. Энг қизиғи, "Реймс" беллашувнинг 83-дақиқасида гол урган бўлса, Сьебатшонинг голига жавоб тариқасида Кавани ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа ПСЖ кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмади.


1-ўрин.

АПЛ, 6-тур. Турнир жадвали

Манчестер Сити – Вест Хэм 1:2 (1:2, 0:0)

«Этихад Стэдиум»

Голлар
: 0:1 – 6 Мозес, 0:2 – 31 Сако, 1:2 – 45 де Брюйне.

Манчестер Сити
– Харт, Санья, Отаменди, Мангаля (Демичелис, 46), Коларов (Ихеаначо, 84), Туре, Фернандиньо, де Брюйне, Навас, Стерлинг (Бони, 66), Агуэро.

Вест Хэм
– Адриан, Дженкинсон (Коллинз, 85), Томкинс, Рид, Крессуэлл, Нобл, Обианг, Лансини (Елавич, 69), Пайе, Мозес (Антонио, 60), Сако.

Огоҳлантиришлар
: Лансини (22), Обианг (45), Коларов (54).

Мавсумни даҳшатли бошлаган "Сити" аввалига Европа чемпионлар лигасида "Ювентус"га ютқазиб ёқимли анъанани бузиб қўйганди. "Ювентус"дан иккита тўп олиб чиққан Жо Харт Англия чемпионати доирасидаги "Вест Хэм"га қарши баҳсда ҳам икки бор дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Унга қадар "Манчестер Сити"га ҳеч ким гол ура олмаётганидан хабарингиз бор. Мозес ва Сако "шаҳарликлар"ни "Этихад Стэдиум"да кетма-кет иккинчи бор мағлубиятни тан олишларига мажбур эта олишди. "Манчестер Сити"нинг бу муваффақиятсизлиги сўзсиз ҳафтанинг энг кутилмаган натижаси сифатида қайд этилди ва "хит-парад"имизнинг олий ўрнидан жой олди.


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика