Кутилмаган кумир. Жуд Беллингем "Барселона" собиқ футболчисига ҳавас қилади

Sherzod Nurmatov
10 окт 2023, 10:39
"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ўзининг кучайтириши керак бўлган хислатларини айтди.

"Агар бугун ўйинимнинг бир жиҳатини яхшилай олсам, табиийки икки оёқли бўлишни хоҳлардим. Менга Усмон Дембеле ва бурчак тўпини икки оёғи билан тепа оладиган бошқа ўйинчилар жуда ёқади", – деди Жуд.

Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеле 6 йилни "Барселона"да ўтказди ва жанжал туфайли жамоани тарк этиб, ПСЖга ўтди. Франциялик футболчи Каталония лагерида етарлича муаммоларга дуч келди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: England Football