

"Бенземанинг голларини ким уради? Бу бутун бир жамоанинг вазифаси. Бизда Вини, Родриго, Хоселу каби ажойиб ҳужумчилар бор. Феде ўтган мавсум 12-14 гол урди. Ушбу мавсумда у 20та гол урмоқчи", - деди Куртуа.
Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема 14 мавсум давомида "Реал" таркибида 354 гол урди. Бу клуб тарихидаги энг яхши иккинчи натижа ҳисобланади. Пешқадам - 450 голга эга Криштиану Роналду.


